O‘zLiDeP масъул ходимлари иштирокида Жомбой туманида ташкил этилган сайёр қабулда 40 га яқин муаммолар кўтарилди ва ижобий ечим топди (+фото)

08.02.2018, 22:15

O‘zLiDeP масъул ходимлари иштирокида Жомбой туманида ташкил этилган сайёр қабулда 40 га яқин муаммолар кўтарилди ва ижобий ечим топди (+фото)

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP масъул ходимлари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Фарҳод қўрғони” аҳолиси билан сайёр қабул ташкил қилди. Мулоқотларда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Якубов иштирок этди.

Жомбой туманидаги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли томонидан газ ва электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш, йўлларни капитал ва жорий таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминоти, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш, ўз тадбиркорлигини бошлаш учун банклардан имтиёзли кредит олиш, деҳқончилик ва тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиб бериш масалалари юзасидан келиб тушган 40 га яқин мурожаатлар муҳокама этилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклиф-тавсиялар берилди.

Ҳозирда Зулхумор Раҳимжонова мана ўн олти йилдирки этикдўзлик қилиб келади. Ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида банкдан кредит олиш учун Халқ банки туман филиалига мурожаат қилган. Банк ходимлари Зулхумор опага 24 фоизли кредит бериш мумкинлигини билдирган. Ваҳоланки, ушбу кредит фоизи оғирлиқ қилиши, агарда имтиёзли фоиз ставкаси паст бўлган миқдорда ажратилса ўз фаолиятини бошлаш нияти борлиги, шу билан бирга хорижда ишлаб юрган турмуш ўртоғини ҳам қайтариб оилавий иш бошламоқчи эканлигини таъкидлаб ўтди. Сайёр қабулда кўтарилган ушбу масала ижобий ечим топилиб, Халқ банки томонидан имтиёзли кредит олиш мумкинлиги тушунтирилди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Мамарасул Эргашов маҳаллада савдо дўкони очиш учун банкдан кредит олиш борасида қилган мурожаати Агробанк туман филиали ходимлари йўл-йўриқ кўрсатиб, ушбу масалани тезда ечим топиш борасида айтиб ўтди.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, мен ҳам шу имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ўз тадбиркорлигимни йўлга қўймоқчиман, - дейди фуқаро Зулфия Халилова. – Бугунги сайёр қабулда мутасадди ташкилот раҳбарлари, депутатларга маҳалламизда ташландиқ бўлиб ётган ердан фойдаланиш режам борлигини айтдим. Ушбу ердан фойдаланишим учун партия раҳбарлари кўмагида тегишли ташкилот вакиллари орқали ижобий ҳал этиладиган бўлди. Агар ўз тадбиркорлигимни бошласам, хорижда ишлаб юрган болаларимни ўз она юртимга қайтариб ишли қилмоқчиман.

Сайёр қабулда маҳалла фуқаролардан бўш турган ер майдонларидан фойланиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиб бериш, кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил қилишда банкдан кредит олиш, маҳаллада савдо дўкони очиш ва шу каби кўплаб мурожаатлар ўртага ташланди. Мазкур масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича депутатлар назоратига олинди.

Шунингдек, партия фаоллари тумандаги "Afrosiyob jeans" қўшма корхонасига ташриф буюриб, у ерда жинси матоларидан ишлаб чиқарилаётган кийим-кечак маҳсулотлари ва Корея технологиялари асосида ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишдилар.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+