Хўжайлида 68 лойиҳа доирасида 485 та янги иш ўрни яратилади

09.02.2018, 11:51

Хўжайлида 68 лойиҳа доирасида 485 та янги иш ўрни яратилади

Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари 2018 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича туман иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Имаматдин Камаловнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда таъкидланганидек, “2017 йилда Хўжайли туманини ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастури”га кўра, саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги (қорамолчилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик) соҳаларида умумий қиймати 34 млрд. 349,0 млн.сўмлик 103 лойиҳа амалга оширилди ва 666 та янги иш ўрни яратилган эди. Жорий йилда эса 61 млрд. 30,0 млн.сўмлик 68 лойиҳа амалга оширилиши ва натижада 485 янги иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2018-2019-йиллларда халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан туман қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича янги технологияларни жорий этиш хусусан, балиқчилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, қизилмияни қайта ишлаш, гидропоника усулидаги иссиқхоналарни, музлаткичли камераларни қуриш, интенсив боғ яратиш ва мева-савзавотларни қайта ишлаш, четдан наслдор молларни етиштириш техникаларини олиб келиш дастурлари ишлаб чиқилган. Дастурга мувофиқ, 2018-2019 йиллар давомида умумий қиймати 28 млн. 701,0 минг АҚШ долларлик 22 лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 22,5 гектар майдонда иссиқхона қуриш, йилига  1200 тонна қуён гўштини етиштириш, четдан 90 бош қорамол  ва 400 мингта товуқ боқиш учун хўжаликлар ташкил этиш учун  2 дона экскаватор  олиб келиш режалаштириляпти. 106 гектар майдонда балиқчилик хўжалигини ташкил этиб, йилига 550 тонна балиқ маҳсулотларини етиштириш, йилига 350 тонна қизилмия илдизини қайта ишлаш, 10 минг тонна мева-савзавот маҳсулотларини қайта ишлаш линиясини ишга тушириш ҳамда 100 гектар майдонда интенсив боғ яратиш мўлжалланган.

Йиғилиш якунида депутатлар И.Камаловнинг ҳисоботи бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1375
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+