Мироқидаги сайёр қабулдан сўнг табиий гиёҳларни қуритиб, қадоқлайдиган корхона ишга тушириладиган бўлди

09.02.2018, 16:22

Мироқидаги сайёр қабулдан сўнг табиий гиёҳларни қуритиб, қадоқлайдиган корхона ишга тушириладиган бўлди

Шаҳрисабз туманидаги Мироқи шаҳарчаси тоғолди ҳудудида жойлашганлиги боис бу ерда аҳоли бандлик масаласида талай муаммолар борлиги O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлари ва фаоллари иштирокидаги сайёр қабулда бот-бот такрорланди. Шаҳарчада 10 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Сайёр йиғилишда иштирок этган Олий Мажлис Сенати аъзоси Исломиддин Аброров ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида бу ерда гиёҳларни қуритиб қадоқлайдиган корхона 2018 йил вилоят Дастурига киритилганлиги ва тез орада қурилиш ишлари бошланиб, йил ярмига қадар ишга туширилишини маълум қилди.   

Шаҳарчамиз Ҳисор тоғининг шундоққина ён бағрида жойлашган,-дейди Мироқи шаҳарчасидаги O‘zLiDeP бошланғич ташкилоти раиси Истам Ҳотамов. – Тоғларимизда доривор гиёҳлар бисёр. Турли хил мевали ва манзарали дарахтлар ҳам қаровсиз ётганлиги боис айрим кишилар томонидан кесиб кетилаяпти. Партиядошларимиз бизнинг ҳудудда ўрмон хўжалиги ташкил этиш ташаббуси билан чиқишди. Ана шунда юзлаб ёшлар учун янги иш ўринлари яратилади. Ички туризмни ривожлантириш мақсадида ёшларга дам олиш масканлари ташкил этишга рухсат берилиши керак. Ҳар йили бу ерга юзлаб одамлар келиб дам олиб кетишади. Аммо уларга кўрсатилаётган хизмат талабга жавоб бермайди. Лочин болалар дам олиш оромгоҳига Шўртангазкимё мажмуаси томонидан тоза ичимлик суви учун олиб ўтилган 3 та қувурнинг биттасидан Қора тут қишлоғи аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб бериш учун фойдаланишга рухсат бериш  масаласи кенг муҳокама қилинди.

Ахоли билан мулоқот жараёнида 30 дан ортиқ долзарб масалалар ечими юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Мақбул ечимлар билдирилиб, уларни амалга оширишда партия депутатларининг кўмаги зарурлиги айтиб ўтилди. Сайёр қабулда O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари А. Шеров ва O‘zLiDeP Шаҳрисабз туман кенгаши аъзолари ва депутатлари иштирок этдилар.

           O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+