Қарши аэропортига лоукостер авиакомпаниялар жалб этилади

09.02.2018, 17:10

Қарши аэропортига лоукостер авиакомпаниялар жалб этилади

Жаҳон туризми тараққиёти тажрибасидан маълумки, сайёҳлар оқимининг кучайишида лоукостер, яъни аҳолига арзон хизматлар тавсия этадиган авиакомпанияларнинг хизматлари беқиёсдир. Чунки бундай авикомпанияларга мурожаат этадиган мижозлар сони бошқаларникига нисбатан доимо кўп бўлади. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, муҳтарам Президентимизнинг “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қарши аэропортининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” таркибидан чиқарилиб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига беришни кўзда тутувчи ривожлантириш концепциясиниг ишлаб чиқилиши воҳа заминига ташриф буюраётган сайёҳлар сони кўпайишига хизмат қилиши, шубҳасиз. Қарорда лоукостер компанияларни бу ишга жалб этишга алоҳида урғу берилган. Шунингдек, туризмни миллий иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш ҳамда мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини кенг тарғиб қилишда “очиқ осмон” режимининг жорий этилиши, виза режимини соддалаштириш, сайёҳларга қулайлик яратиш учун “йўл хариталари”ни яратиш, зиёрат туризмини ривожлантириш, “Ўзбекистон” туризм брендини тарғиб қилиш ишларини талаблар даражасида ташкиллаштириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Туризм-иқтисодий савдо муносабатларини ўрнатиш, дам олиш, саёҳат қилиш билан биргаликда халқларнинг тарихи, маданияти, урф-одати, анъаналари билан танишиш, уларни ўрганиш имкониятини яратади. Туризмнинг етти омили мавжуд бўлиб, улар-халқаро, экологик, табиий-маданий, тиббий ва бошқа замонавий турлари, соҳа инфратузилмасини ривожлантириш, тарихий ёдгорликларни ўрганиш, реставрация қилиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, Буюк ипак йўли брендини тарғиб қилишдан иборат. Юртбошимиз вилоятимизга ташрифлари чоғида қатор меъморий обидалар ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, воҳада сайёҳлик инфратузилмасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш, меъморий обидаларни таъмирлаш, ободонлаштириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан қатор топшириқ ва кўрсатмалар бердилар. Воҳамизнинг ҳаққоний тарихи, ҳозирги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий ислоҳотлар ҳамда мустақиллик имкониятлари тўғрисида ишончли маълумотларни етказишда туризмнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида  таъкидлашни истардим.

Вилоятимизда 927 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг 163 таси архитектура иншоотлари, 683 таси археологик ёдгорликлар, 61 таси қадимий санъат асарлари, 20 таси зиёратгоҳлардир. Партиямиз депутатлари ва фаоллари иштирокида мазкур объектларни сақлаш, таъмирлаш ва келгуси авлодга етказиш борасида қатор тарғибот ишлари олиб бориляпти. Юқорида таъкидланган муҳим ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида махсус дастур тайёрланди ва Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ҳам воҳамизнинг муқаддас қадамжолар жойлашган жойларида тадбирлар ташкил этишни режалаштирдик. Қатор маркетинг талаблари қаторида яратиладиган “VisitKashkadarya.uz” портали имкониятларидан фойдаланган ҳолда вилоятнинг туристик бренди ишлаб чиқилди. Сафдошларимиз бўлган ўнга яқин ёш тадбиркорлардан туризмни ривожлантириш йўлидаги янги инновацион ғоя ва лойиҳалари ҳамда янги ташаббусларини  қўллаб қувватлаган ҳолда,  уларни амалиётга татбиқ этилишида кенгашимиз ва депутатлик гуруҳлари аъзолари яқиндан ёрдам беришади. Бу муҳим ва кенг қамровли ишлар амалга оширишда бизга мамлакатимиз раҳбарининг юқорида таъкидланган Фармон ва қарори дастуриламал бўлиши, шубҳасиз.

                              Муҳиддин ҲАМРОЕВ,

  O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+