Самарқандда туризм салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

09.02.2018, 17:15

Самарқандда туризм салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги  “KAMILA” меҳмонхонасида “Туризм – сердаромад бизнес” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Туристик фирмалар, меҳмонхона ва ресторанлар, музейлар, суғурта компаниялари, транспорт-логистика тармоқлари, дам олиш масканлари вакиллари иштирок этган тадбирда асосий эътибор Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган устувор вазифаларга қаратилди. Унда вилоятда туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, сайёҳлик инфратузилмасини кенгайтириш имкониятлар муҳокама этилди.

Ушбу фармон туризм ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, туристик хизматларни ички ва халқаро сайёҳлик бозорларига таклиф этиш, сайёҳлик объектларини ободонлаштириш, хизмат кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини бугунги кун талаблари даражасига кўтаришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни қамраб олади.

Тадбирда туризм соҳасида халқаро ташкилотлар, йирик хорижий брендлар ва компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм хизмати кўрсатишнинг илғор жаҳон сифат стандартларини жорий этиш, меҳмонхоналар, транспорт тузилмалари, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, минтақаларда янги туризм йўналишларини яратиш, туризм тармоғи учун малакали кадрларни сифатли тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда қайд этилганидек, Самарқанд Ўзбекистоннинг энг бой сайёҳлик салоҳиятига эга бўлган шаҳарларидан бири ҳисобланади. Ушбу тарихий шаҳар, неча асрлардан буён турли мамлакатлар халқларининг диққат эътиборидан тушмай келаяпти. Самарқандга ошифта бўлганлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Самарқандда туризмни ривожлантиришнинг янги босқичи бошланди. Дастлабки йилларда бор йўғи 2-3 та меҳмонхона ва 3-4 та сайёҳлик фирмалари фаолият кўрсатган бўлса, бугунга келиб 5 минг кишини қабул килиш имкониятига эга 130 дан ортиқ замонавий ва миллий услубдаги меҳмонхоналар сайёҳларга муносиб хизмат кўрсатиб келмоқда.

Тадбирда соҳа мутахассисилари туризмнинг зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш-соғломлаштириш, қишлоқ хўжалиги, саноат, ишбилармонлик, болалар, ёшлар ва оилавий каби янги турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот бердилар.

– Вилоятимизда туризмни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, йиллик дастур ишлаб чиқилди, – дейди Туризм Давлат қўмитаси Самарқанд вилоят  ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилшод Нарзуллаев. – Вилоятда 30 га яқин фойдаланилмаган истиқболли туристик объектлар аниқланди. Масалан, Қушработ туманининг Панкат, Қоратош, Жом масканларида лочин овини, Каттақурғон туманидаги сув омбори ҳудудида эса ёшлар туристик зоналарини ташкил этиш режалаштирилган.

Тадбир иштирокчилари вилоятда туризм индустриясини янада ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, юртимизга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини юксалтиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1978
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

jasur2018-05-06 08:07:59

Bu eng guzal va eng rivojlanayotgan viloyat hisoblanadi. Men shu viloyatda yashaytganimdad ursandman. This is the best and developing of the region. I am happy that am living this region.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+