Партия ҳудудий Кенгашларида Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди

09.02.2018, 17:23

Партия ҳудудий Кенгашларида Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят  Кенгашининг Кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б. Якубов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2017 йил 28 декабрдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугунги туб ислоҳотлар жараёнида партия ва унинг қуйи бўғинлари олдига сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиш, маҳаллий кенгаш депутатлари амалдаги қонунчилик, давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат қарорлари, ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини назорат ва таҳлил қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш учун депутатлик эшитувларини ташкил этиш ҳамда уларни партия воситалари орқали ўз вақтида ҳал қилиш каби устувор вазифалар қўйилган.

Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида партия депутатлик корпуси вакиллари фаоллигини ошириш, депутатлик гуруҳлари томонидан партия электорати манфаатларини ифода этадиган, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини қарор топтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳалар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар ва фойдаланилмай қолган имкониятлар қаттиқ танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди. Айрим туман ва шаҳар партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, депутатлик назоратининг энг муҳим ва самарали шакли бўлган назорат-таҳлил, эшитув ҳамда депутатлик сўровлари меҳанизмларидан самарали фойдалана олмаётгани айтиб ўтилди. Бу борада тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаш, уларнинг туб сабабларига етиб бориш, чуқур таҳлил қилиш, ҳал этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1995
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+