O‘zLiDeP тадбирида 25 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

13.11.2017, 17:46

O‘zLiDeP тадбирида 25 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

12 ноябрь “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан O‘zLiDeP Беруний туман Кенгаши “Аёллар қаноти” туман тиббиёт бирлашмасида тадбир ташкил этди.

Унда партиянинг туман Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тиббиёт ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

– Истиқлол йилларида хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини янада оширишга катта эътибор қаратилмоқда, – деди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ҳамида Маткаримова. – 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам бунга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, тараққиёт Дастуримизнинг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” йўналишида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбир доирасида 25 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Партия ғояларини тарғибот этишда фаоллик кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари партиянинг ташаккурномалар билан тақдирланди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши масъул ходими 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+