O‘zLiDeP депутати кўмагида Косонсойдаги 38-мактаб ҳовлиси асфальт қилиб берилди

09.02.2018, 18:12

O‘zLiDeP депутати кўмагида Косонсойдаги 38-мактаб ҳовлиси асфальт қилиб берилди

Мамлакатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳудудларни ривожлантириш, маҳаллий бюджетни ижро этиш, коммунал муаммоларни ҳал қилиш каби долзарб масалалар устидан депутатлик назоратини ўрнатиш лозимлигини таъкидланган эди. Айни шу мақсадда Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия Косонсой туман Кенгаши аппарати ходимлари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда ободонлаштириш бошқармаси муҳандислари иштирок этди.

Йиғилишда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ҳамида Эргашева сўз олиб, депутатлар белгиланган режа асосида мутасадди ташкилот ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бораётгани, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва инфратузулмани ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган дастурларнинг ижросини таъминланишига алоҳида эътибор қаратишаётганини таъкидлади. Йиғилишда Косонсой тумунидаги магистрал ва ички йўллар ҳолати юзасидан туман йўлардан фойдаланиш унитар корхонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси вакилларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўтган йилда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий таъмирлаш, қишки қаров ишлари, хусусан ички маҳалла йўлларини таъмирлаш, ички йўллар қуриш учун жами 3 млрд 105 млн 705 минг сўм маблағ сарфланди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Хумитхон Муйдинхўжаев худуддаги 38-мактаб ҳовлисини асфальт қилиб берди. 

– Туман ободонлаштириш бошқармаси ҳам ўтган йилда инфратузилма йўналиши ва ободонлаштириш ишлари бўйича 1 млрд 190 млн сўм маблағ сарфлади, – дейди бошқармаси бош муҳандиси Сайдулло Абдуллаев. – Ушбу маблағ евазига туманимиздаги Махдуми Аъзам, Садий Шерозий,  Ўзбекистон, Сойбўйи ва Тагижар кўчалари ободонлаштирилиб, тунги чироқлар ўрнатилади.

Йиғилиш якунида депутатлар ҳисобот юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

                                                       O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+