O‘zLiDeP депутати сўрови билан Тўрақўрғондаги 14-мактабгача таълим муассасасининг иситиш тизими таъмирлаб берилди

12.02.2018, 18:13

O‘zLiDeP депутати сўрови билан Тўрақўрғондаги 14-мактабгача таълим муассасасининг иситиш тизими таъмирлаб берилди

Юртбошимиз Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида “Бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмоқда. Энди “мудраб ётган” сиёсий партиялар уйғониши лозим. Улар баландпарвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан одамларимиз, сайловчилар ишончини қозониши, уларнинг қалбидан жой олиши керак”, дея таъкидлаган эдилар.

Айни шу мақсадда Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаммаджон Усманов Тўрақўрғон туманидаги Лангарбобо маҳалласи вакиллари  билан учрашув ўтказди.  

2017 йил декабрь ойида депутатга ҳудудда яшовчи аҳолидан 18-сонли умумтаълим мактабида ичимлик суви йўқлиги ва 14-мактабгача таълим муассасасининг қишки иситиш тизимидаги мавжуд носозликлар бўйича мурожаат қелиб тушган эди. Ушбу мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли муттасадди ташкилотлар кўмагида жорий йилнинг 25 январь куни ижобий ҳал этилди.

– Фуқаролар учун қулайликлар яратиш жойлардаги муаммоларни бартараф этиш бизнинг асосий мақсадларимиздан бири, – дейди Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаммаджон Усманов. – Биргина Лангарбобо маҳалласида 3745 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шу кунгача ҳудуддаги аҳоли билан доимий учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Вилоятимиздаги ҳар бир ҳудудда бу каби учрашувлар доимий ташкиллаштириб борилиши натижасида кўплаб муаммолар ўз вақтида ечим топиб сайловчиларнинг ишончини оқлашга эришамиз.

                                                                                                       Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

                                                        O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+