Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган “Тадбиркорлик ҳафталиги”га марҳамат!

08.11.2017, 17:51

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган “Тадбиркорлик ҳафталиги”га марҳамат!

Маълумки, 2006 йилдан бери дунёнинг турли давлатларида Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси Глобал тадбиркорлик тармоғи томонидан тадбиркорлик ҳафталиги ўтказиб келинмоқда. Унинг доирасида ташкил этилган тадбиркорлик соҳасига бағишланган турли хил форумлар, давра суҳбатлари, дунёнинг таниқли ва илғор тадбиркорлари билан очиқ мулоқотлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар учун бизнес-тренерлар томонидан мастер-класслар ўтказилади. Шунингдек, тадбирлар давомида тадбиркорликнинг миллий ва жаҳон иқтисодиёти ривожига қўшиб келаётган ҳиссаси, бизнеснинг янги инновацион стратегиялари ҳамда молиявий кўмак масалалари кенг ва атрофлича муҳокама этилади.

Мамлакатимизда ҳам тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланиб, иқтисодиётнинг ўсишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хусусан, тадбиркорлик соҳаси вакилларини бир жойга жамлаш, уларнинг яқиндан ҳамкорлик қилиши учун шароит яратиш, инновацион тадбиркорлик ва «startup» лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мазкур соҳадаги ташаббусларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 13-19 ноябрь кунлари Ўзбекистонда илк маротаба “Тадбиркорлик ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ҳафталик доирасидаги учрашувлар, очиқ мулоқотлар ва форумларда Республикамизнинг турли ҳудудларидаги йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, инвесторлар, экспорт бўйича соҳа мутахассислари иштирок этиши кўзда тутилган.   

Тадбирларда иштирок этиб, бизнесингизда учраётган турли тўсиқлар, инвестиция киритиш ва экспорт бўйича ўз савол, таклиф ва мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашинг!

Батафсил маълумот учун телефонлар: 0 (371) 255-46-36,  255-46-22

P.S: Тадбиркорлик ҳафталиги давомида O’zLiDeP “Ёшлар ва аёллар қаноти” томонидан ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тадбирлар режаси илова этилади. 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

"Аёллар қаноти" гуруҳи Бухоро вилояти2018-08-18 12:26:32

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан "Аёллар қаноти" томонидан режалаштирилган олима ва зиёли, тадбиркор, ишбилармон ва фермер хотин-қизлар билан учрашувлар, мулоқот ва давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ва баҳс-мунозаралар жуда катта самара беради, чунки бизлар бу тадбирларда партия олдида турган энг муҳим вазифаларни, айниқса "Аёллар қаноти" лойиҳаларини айнан ана шу учрашувлар давомида кенг тарғиб қилишга эришамиз. Шу фурсатдан фойдаланиб барча вилоятларнинг "Аёллар қаноти" гуруҳи ходимларини кириб келаётган қўшалоқ "Қурбон ҳайити" ҳамда Мутақиллигимизнинг 27 йиллиги билан чин юракдан, самимий муборакбод этамиз, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, юртбошимиз бизнинг бошимизда ҳамиша соғ-саломат бўлсинлар.


Носирова Шоира Навоий вилояти Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-24 23:12:32

“Аёллар қаноти” энг улуғ байрамда олима ва тадбиркор аёллар билан давра суҳбатлари ўтказишни режалаштираётганлигини қўллаб қувватлайман. Барча вилоятларда ўтказилса яхши бўлар эди. Илмли, фидойи олима ва тадбиркор аёллармизни фикрлари бирлашса янада янги ғоялар яратилишига замин яратади.


Файзинисо Шукурова Кат.шах. Кенгаш "Аёллар қаноти" рахбари2018-07-14 08:08:30

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарор. Партия “Аёллар қаноти” хотин-қизлар орасига чуқурроқ кириб мустақиллик йилларида аёлларга кўрсатилаётган этибор, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинаётган меъёрий хуқуқий хужжатлар мазмун-моҳиятини кенг тушинтиришдир.


ЗУЛХУМОР2018-07-10 19:56:17

Мен уйимда икботирим бор жужа бедана куйола бокияаман икбатиримда 20минг та жужа чикорман хокимияат томандан ер ажиратилган кйим 3 сотикли булгалик учун 8мингта жужларим бор ем етишритришим кийин булияапди фермами курулиш килш учун маблахим йук оди ерими кутаришим учун 9 милйоним кети менга йордам беринг илтмас киридитга йам бус тирахтир киридит беришмайабди менга йордам керак нима учун прездетмизни карорлага буйин егмайапдла 7 % йук деб олдин эса 4 % дагала унихам беришмади танишлари бекорчилкга беришйапди илтмас йордам беринг


ЗУЛХУМОР2018-07-10 19:48:55

Мен йордам сургаман тадбиркорман уйимда хечким ишламайди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+