Тадбиркорликка оид қонунчиликни такомиллаштириш, солиқ тизимидаги янгиликлар, соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш каби масалалар анжуманнинг иккинчи қисмида муҳокама этилмоқда

13.02.2018, 12:36

Тадбиркорликка оид қонунчиликни такомиллаштириш, солиқ тизимидаги янгиликлар, соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш каби масалалар анжуманнинг иккинчи қисмида муҳокама этилмоқда

Давлат Дастурида белгиланган вазифалар ижроси, айниқса, тадбиркорликни ривожлантириш учун олдимизга қўйилган мақсадлар кўп жиҳатдан тадбиркорлар билан бевосита ишлайдиган давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолияти билан бевосита боғлиқ. Хусусан, тадбиркорликка оид қонунларни такомиллаштириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда, келгусидаги вазифаларимиз нималардан иборат, солиқ соҳасида қандай енгилликлар берилади, тадбиркорлар ва молия муассасалари ўртасидаги муносабатларда янгиликлар кузатиладими, соҳага инвестицияларни жалб этишда қандай енгилликлар берилиши мумкин, каби саволлар Анжуманнинг иккинчи қисмида қизғин муҳокама этилмоқда.

Президюмга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Шодмонов Адҳам Хурсанбаевич,

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мирзаев Мубин Мухиддинович,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўринбосари Саифназаров Сахиб Исмаилович,

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Сатторов,

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Убайдулла Нуриддиновлар таклиф этилди.

O’zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

+