“Қўрқманг! ўз бизнесингизни бошланг!”

08.11.2017, 17:59

“Қўрқманг! ўз бизнесингизни бошланг!”

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Саркор-ҳамкор” оилавий корхонасида “Қўрқманг! Ўз бизнесингизни бошланг!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Хуршидахон Халилова мамлакатимизда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, хусусий сектор вакилларига берилаётган имтиёз ва имкониятлар, O‘zLiDePнинг аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалари мазмун-моҳияти ҳақида гапирди.

– “Саркор-ҳамкор” оилавий корхонасида тикувчи бўлиб ишлайман, – дейди Олтиной Турдиева. – Бугунги тадбирдан сўнг тадбиркорликни бошлашга бўлган иштиёқим янада қатъийлашди. Атрофимга тикувчиликка қизиққан дугоналаримни олиб, устозим Гулноза опа каби янги корхона ташкил этиш ниятидаман.

Тадбир давомида ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга ишбилармон аёллар – Гулноза Мирзаева, Санобар Раҳимова, Гулсумой Қодировалар тавсия ва маслаҳатларини беришди.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ходими  

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1526
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-05 17:48:41

Юртбошимиз Шавкат Миромоновични ташббуси билан қабул қилинган мазкур қарор ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш, унинг ташкилий шаклларини тубдан кенгайтириш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун давлатимиз ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ва шу каби бир катор масалаларни ҳуқуқий тартибга солди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+