O‘zLiDeP банклар фаолиятини ривожлантириш ва инвестицион имкониятларини мустаҳкамлаш тарафдори

14.02.2018, 11:10

O‘zLiDeP банклар фаолиятини ривожлантириш ва инвестицион имкониятларини мустаҳкамлаш тарафдори

O‘zLiDeP Наманган вилоят ва шаҳар Кенгаши ҳамкорликда  "Трастбанк" вилоят филиалида шу мавзуда давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда партия томонидан тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган  ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришда банк-молия тизими муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Таъкидланганидек, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да банк тизимини ислоҳ қилиш, банклар депозит базасининг капитализациясини чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва ишончлигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестицион лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш устувор вазифа этиб белгиланган. Айни шу мақсадда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтириш, банклар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш борасида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш мақсадида банк хизматлари сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини оширувчи янги банк хизмати турларини, хусусан “рақамли банклар”ни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Тадбир сўнггида банк ходимлари томонидан партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари қўллаб-қувватланиб, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида партия билан доимо ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олинди.

Иброхим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+