O‘zLiDeP депутатлари ташаббуси билан Қувасой шаҳар “Арсиф” ва “Лашкар” МФЙ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади

14.02.2018, 11:21

O‘zLiDeP депутатлари ташаббуси билан Қувасой шаҳар “Арсиф” ва “Лашкар” МФЙ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳардаги “Арсиф” ва “Лашкар” МФЙ аҳолисидан тушган мурожаатларни ўрганишган эди. Депутатлар жойлардаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича етарлича муаммолар борлигига гувоҳ бўлишди. Ўрганишлар якунлари юзасидан аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш ва муаммоларга ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.   

Куни кеча ўтказилган Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида аҳоли пунктларида ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар борасида “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Қувасой шаҳар бўлими бошлиғи Д.Эрматов ҳамда Қувасой шаҳар давлат санитария эпидимология назорати маркази бош врачи М.Юсуповнинг ҳисоботлари эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, бугунги кунда корхона тасарруфида 1 та “Donfing” русумли фекалавоз, авария гуруҳи учун 1 та Hyundai автомашинаси, 1 та “Samsung” экскаватори, 1 та “Isuzu” сув ташиш автомашинаси, 1 та  юқори босимли автомашина мавжуд. Аҳолига берилаётган сувнинг сифати шаҳар Давлат санитария ва эпидемология назорат марказидаги бактериологик лабораторияси ва вилоят Давлат санитария ва эпидемология назорат маркази санитария-гигиена лабораторияларида текшириб борилмоқда.

Сувоқова давлат унитар корхонаси Қувасой шаҳар бўлим бошлиғи ўз ҳисоботида Президентимизнинг “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализацияси тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модеринизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан шаҳарда олиб борилаётган ишлар, хусусан “Арсиф” ва “Лашкар” МФЙ аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб бериш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Йиғилишда депутатлар шаҳарда санитария ва эпидемология назоратини олиб бориш ҳамда ичимлик суви иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга жиддий эътибор қаратиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини  билдиришди.

                                                                                               Ш.РАҲМОНҚУЛОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+