O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларнинг энг яқин таянчи ва суянчи (+ВИДЕО)

14.02.2018, 11:56

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларнинг энг яқин таянчи ва суянчи (+ВИДЕО)

O‘zLiDePда “Ёшлар куни” муносабати билан Урганч тиббиёт коллежида “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ёшларга “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастуридан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

– Давлат Дастурида нафақат тадбиркорлик, балки жамиятимизда мавжуд бўлган барча соҳаларни ривожлантириш, ҳар бир соҳага инновацион ғоя ва ташаббусларни киритиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш борасида аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилган, – дейди Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Ж.Қурбанов. – Депутат ва ёшлар учрашувида Давлат Дастурида мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка берилаётган кенг имконият ва имтиёзлар билан яқиндан таништириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда партия “Ёшлар қаноти” ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларнинг энг яқин таянчи ва суянчи экани таъкидлаб ўтилди.

 

 

Азамат АННАХАСАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1670
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+