Уйчилик 10 нафар уюшмаган ёшларга “Таэкван-до” спорт клубида шуғулланишлари учун шароит яратилди

14.02.2018, 15:16

 Уйчилик 10 нафар уюшмаган ёшларга “Таэкван-до”  спорт клубида шуғулланишлари учун шароит яратилди

Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоиздан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ташкил этади. Ёшларни маънан етук, соғлом ва албатта юртимиз тараққиётига катта ҳисса қўша оладиган шахс сифатида камол топишида барчамиз бирдек масъулмиз.

O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан  "Ёшлари соғлом юртнинг - келажаги буюкдир" мавзусидаги давра суҳбати ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди. Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга катта этибор қаратилаётгани, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркомол  бўлиб вояга етишлари учун зарурий шароитлар яратиб берилаётгани таъкидланди.

- Бугун  нафақат вилоят марказларида, балки чекка ҳудудларда ҳам  спорт комплекслари барпо этилмоқда, - дейди Уйчи туманидаги “Таэкван-до” спорт клуби раҳбари Азамат Қозоқов. - Бугунги кунда туманимизда ҳам ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва соғлом бўлиб вояга етишлари учун жойларда спорт клублари кундан кунга кўпайиб бормоқда. Хусусан,  бизнинг клубимизда ҳозирги кунда 40 дан ортиқ ёшлар спортнинг таэкван-до тури бўйича шуғулланиб келишмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар ёшларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари билан бир қаторда жаҳон майдонида юртимиз шарафини ҳимоя қилишларига ҳам хизмат қилаётгани эътироф этилди. Ёшлар ўртасида бу каби тадбирлар доимий ташкиллаштириб борилиши кераклиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида Уйчи туманидаги Соку ва Ғайрат маҳаллаларида яшовчи 10 нафар уюшмаган ёшлар “Таэкван-до” спорт клубида  шуғулланишлари учун шароит яратилди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+