Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди (фото)

17.02.2018, 11:15

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди (фото)

Давлатимиз раҳбари 17 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди.

Ушбу марказ 2017 йил 30 декабрда фойдаланишга топширилган. Бу ерда ёшларнинг талаб ва қизиқишларидан келиб чиқиб 16 тўгарак ташкил қилинган. 800 ўринли мажлислари зали, конференция ва кино заллари, ходимларнинг хизмат хоналарида замонавий шароитлар яратилган.

Президентимиз марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бажарилган ишларни юқори баҳолаб, бу ерда яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Манба

  • Кўрилди
    1733
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+