Ҳукумат қарори билан Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

18.02.2018, 11:55

Ҳукумат қарори билан Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда

Низомга асосан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларга қуйидагилар киради:

  • бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила;
  • кўп болали оилалар;
  • тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар);
  • даромади юқори бўлмаган оила (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила);
  • таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила;
  • уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар.

Мазкур тоифаларга кирувчи оилаларга тегишли ижтимоий мезонлар баҳоланган ҳолда туман ҳокимликларида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан арзон уй-жойлар олиш учун ёзма тавсия берилади.

Қарор матни ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан тез орада www.lex.uz орқали танишиш мумкин.

  • Кўрилди
    6460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+