Картошка импорти ҚҚСдан озод этилди

21.02.2018, 16:33

Картошка импорти ҚҚСдан озод этилди

Президентнинг 20.02.2018 йилдаги ПФ–5354-сон Фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати тўлдирилди.

Рўйхатга барра ва совутилган картошка (ТИФ ТН бўйича коди - 0701) киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатга импорт божхона божи ноль даражали ставка бўйича тўланадиган ва акциз солиғи тўланмайдиган 8 та позиция киритилган эди. Бошқа позицияларга нисбатан бўлгани каби картошкага нисбатан сўз ҚҚСдан озод этиш ҳақида бормоқда.

Шу ўринда Давлат божхона қўмитасига олиб кирилаётган картошкани белгиланган тартибда ўз вақтида ва тўсқинликларсиз божхона расмийлаштирувидан ўтказиш топширилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 20.02.2018 йилдан кучга кирди.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+