Сергей Лавров: “Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи икки давлат муносабатларида бурилиш ясади”

26.02.2018, 14:14

Сергей Лавров: “Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи икки давлат муносабатларида бурилиш ясади”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил Россияга амалга оширган ташрифи икки мамлакат муносабатларини янада чуқурлаштиришда бурилиш ясади. 

Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан бўлиб ўтган учрашувда таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрель ойида Россияга амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорликни янада чуқурлаштиришда бурилиш ясади” — дейди С. Лавров. 

Муҳокамалар чоғида С. Лавров Россия томони Ўзбекистон билан ўзаро ишончга асосланган мулоқот, шунингдек, дипломатик идоралар линияси бўйича мувофиқлаштириш ишларини юқори баҳолашини қайд этди.

Учрашув давомида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2018-2019 йилга мўлжалланган консультациялар режаси бўйича келишувга эришилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2084
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+