Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси матни қирғиз тилига таржима қилинди

13.03.2018, 14:26

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси матни қирғиз тилига таржима қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг тўлиқ матни Бишкек шаҳрида қирғиз тилида китоб шаклида чоп этилди.

Унинг тақдимоти яқинда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган “Қирғизистон — Ўзбекистон ҳамкорлиги ривожланишининг янги уфқлари” мавзуидаги илмий-амалий конференция доирасида бўлиб ўтди, деб ёзади “Жаҳон” АА.

Конференцияда Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Динара Кемелова бошчилигидаги ТИВ вакиллари, Фавқулодда ва мухтор элчилар, ТИВ дипломатик академияси, Стратегик тадқиқотлар миллий институти, “Манас” қирғиз-турк университети, Қирғизистон миллий университети, Қирғизистон давлат университети, Қирғизистон халқаро университети раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар қатнашди.

Тадбирда видеоконференцалоқа орқали Ўш давлат университети раҳбарияти, ўқитувчилари ва халқаро алоқалар факультети талабалари ҳам фаол иштирок этди.

Конференцияда сўзга чиққан Дипломатик академия профессори, элчи Ирина Оролбаеванинг айтишича, Ўзбекистон Президенти Мурожаатномасининг матни қирғиз тилида чоп қилиниши Қирғизистон жамоатчилигига қўшни мамлакатнинг муҳим сиёсий ҳужжатини ўз она тилида ўрганиш имконини беради.

— Мурожаатномани диққат билан ўрганиб, мен Қирғизистон ва Ўзбекистонда ривожланиш учун бир йўл мавжуд деган хулосага келдим, — деди элчи М. Оролбаева. — Шавкат Мирзиёевнинг кўплаб таклифлари Қирғизистон учун ҳам жуда долзарб. Китобни қизиқиб, мароқ билан ўқиб чиқдим.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+