Сиёсий партиялар нуфузи янада оширилиши мумкин

13.03.2018, 14:46

Сиёсий партиялар нуфузи янада оширилиши мумкин
Парламент қуйи палатаси депутатлари сиёсий партияларнинг вакиллик органларидаги партия гуруҳлари ваколатларини ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тузатишлар киритишни таклиф этмоқдалар. 
 
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги ва бошқа қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилиши мумкин. Унга кўра, сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини янада юксалтириш ва уларнинг тегишли раҳбарлик лавозимларига илгари суриладиган кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида тегишли сиёсий партиядан сайланган камида беш нафарлик «марра» ўрнига «уч» нафар депутат бирлашган тақдирда тузилиши мумкинлиги қоидасини мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда. Бундай ечимни топиш мақсадида «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида маҳаллий кенгашларда сиёсий партиядан сайланган камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда партия гуруҳини тузиш имкониятини яратиш таклиф этилмоқда. 
 
Шунингдек, партия гуруҳлари ҳуқуқларини янада кенгайтириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқи ҳам киритилмоқда. Бу эса, партия гуруҳлари ҳуқуқларини янада кенгайтириб, ҳудудларни ривожлантириш дастурларида сиёсий партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда партия электоратининг манфаатларини акс эттиришга шароит яратади. Бинобарин, бундай таклифлар Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ва уларнинг назорат соҳасидаги ваколатларини кучайтириш билан бир қаторда, сиёсий партияларнинг жойларда аҳоли ўртасида нуфузи, колаверса, масъулиятини оширишга ҳам хизмат қилади. 
 
Айни пайтда қонун лойиҳаси қуйи палатадаги партия фракциялари ҳамда қўмиталарда муҳокама қилинмоқда. 15-март куни ялпи мажлисда кўриб чиқилади.
 
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1674
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+