“Asian Development Bank” йилига 97 минг доллар маошлик иш таклиф этмоқда
14.03.2018, 16:02
“Asian Development Bank”га аъзо бўлган 67 та давлатларнинг бирида иқтисод, молия, бизнес бошқаруви, муҳандислик, атроф-муҳит, ҳуқуқ, ижтимоий фанлар, оммавий сиёсат ва ADBда мавжуд бошқа соҳаларга оид камида бакалаврлик дипломига эга бўлганларни иш ва амалиётга таклиф этади.
“Asian Development Bank”нинг “Young Professionals Program” дастури ёшларни 3 йиллик ҳақ тўланадиган амалиёт (иш)га таклиф этади. Бунда номзод 3 йил давомида ADBнинг офислари ва жойлардаги филиалларидан бирида фаолият юритади. Кейинчалик ADBда доимий ходим сифатида қолиш мумкин.
ADB номзодларни ишлайдиган ҳудудидан келиб чиқиб, яхши ойлик маош ва турли иқтисодий тўловлар билан таъминлайди. Номзоднинг ойлиги унинг тажрибаси ва салоҳиятидан келиб чиқиб белгиланади. Одатда ойлик йилига 80 минг доллардан 97 минг долларгача белгиланади.
Ҳужжатлар 2018-йилнинг 31-мартига қадар қабул қилинади.
Номзодга қўйилган талаблар:
- Номзод иқтисод, Молия, Бизнес бошқаруви, муҳандислик, атроф-муҳит, ҳуқуқ, ижтимоий фанлар, оммавий сиёсат ва ADBда мавжуд бошқа соҳаларга оид камида бакалаврлик дипломига эга бўлиши керак;
- Қуйидаги соҳалардан бирида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши керак: macro or development economics, climate change, commercial/investment banking or corporate investment, education, energy, environment, financial sector, public health, public-private partnership, rural development, transport, urban planning, water operations, and agriculture and natural resources.
- Номзод ADBга аъзо давлатлардан бирининг фуқароси бўлиши керак (Ўзбекистон ҳам аъзо) Тўлиқ рўйхат
- Номзоднинг ёзма ва оғзаки инглиз тилиси яхши бўлиши ҳамда бу тилда қийинчиликсиз мулоқот қила олиши керак.
- Турли миллатлар ва турли маданий келиб чиқишга эга бўлганлар билан бемалол ишлай олиши керак;
- ADBда ишлайдиган қариндоши бўлмаслиги керак;
- АDBда фаолият бошлаётганда 32 ёшдан ошмаган бўлиши керак;
- Халқаро тажрибага эга бўлганлик номзодга қўшимча имтиёз бериши мумкин.
ADBда ишловчи ходимларнинг рақобатбардошлилигини белгилашда ҳисобга олинадиган жиҳатлар билан ШУ EРДА батафсил танишинг.
ADB номзодларнинг миллати, жинси, келиб чиқиши, дини, жисмоний нуқсонлари ва бошқа сифатларига қараб сараламайди. Ушбу дастурга ҳамма топшириши мумкин. Аёл номзодларнинг топшириши қўллаб-қувватланади.
Дастурга аризалар онлайн тарзда топширилади. Аризани қуйидаги манзилда тўлдиринг: https://aces.adb.org/?job=180093
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Фикрингизни қолдиринг