Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилмоқда

17.03.2018, 09:22

Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилмоқда

2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом билан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиснинг вазифалари белгиланди.

Хусусан:

  • хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш;
  •  ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
  • хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
  • меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, хунармандчиликка кенг жалб этиш;
  • оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;
  • оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш амалий ишларни амалга оширади.

Мутахассис лавозими оилалар сони 2000 гача бўлган фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан жорий этилади.

Мутахассис меҳнатига Ягона тариф сеткасининг 7-разряди бўйича ҳақ тўланади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1910
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+