Самарқанд вилоятининг 14 та туман (шаҳар)ларида жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари ташкил этилади

19.03.2018, 11:22

Самарқанд вилоятининг 14 та туман (шаҳар)ларида жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари ташкил этилади

Самарқанд шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Таъкидланишича, ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш қарорнинг мақсадидир.

Қарор билан Самарқанд вилоятининг 14 та туман (шаҳар)ларида жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик ўзоқ муддатли ижарага берилади.

Мазкур КСЗларда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

  • Кўрилди
    1667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+