Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш тартиби ўзгарди

30.03.2018, 20:19

Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш тартиби ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон «Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Президент Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонга кўра:

Зулфия номидаги Давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакилаларига иккитадан ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида таълим, фан адабиёт, маданият, манъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга бериладиган;

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мукофот илгари ҳар бир ҳудуд вакиласига биттадан берилар эди. Шу билан бирга, адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги ҳамда жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқлари учун 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга берилар эди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3824
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+