Илгари пахта ва ғалла экинлари экилган 100 минг гектарга яқин ер майдонларига энди бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилади

05.04.2018, 22:24

Илгари пахта ва ғалла экинлари экилган 100 минг гектарга яқин ер майдонларига энди бошқа қишлоқ хўжалиги  экинлари экилади

Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳуқумат қарори (ВМҚ-258, 03.04.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Ушбу қарор билан ер шароити ва сув таъминоти оғир, паст рентабелли, охирги уч йилда пахта ҳосилдорлиги 15 центнердан кам бўлган 99 371 гектар ер майдонларида сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинлар экилиши белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари мазкур ер майдонларига пахта ва ғалла экинларини экмаслик бўйича қатъий огоҳлантирилди.

Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини аванс маблағлари билан таъминлаш учун қайта ишлаш, тайёрлов ва экспортёр корхоналарга, шунингдек, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни етиштириш учун фермер хўжаликларига ажратиладиган тижорат кредитлари фоиз ставкасининг беш фоизи Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

Иқтисодиёт вазирлигига мева-сабзавот, узум, полиз ва дуккакли дон маҳсулотларининг турлари бўйича етиштириш таннархидан келиб чиқиб, маҳсулот етиштирувчиларнинг рентабеллигини инобатга олган ҳолда ушбу маҳсулотлар хариди учун ўртача тавсиявий нархларни ишлаб чиқиш топширилиб, мазкур маҳсулотларнинг нархи харид қилиш вақтидаги бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланди.

  • Кўрилди
    3018
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+