«32 миллион халққа нисбатан умуман ривожланиш йўқ, десак, бу адолатдан бўлади» – Президент (ВИДЕО)

08.04.2018, 12:20

«32 миллион халққа нисбатан умуман ривожланиш йўқ, десак, бу адолатдан бўлади» – Президент (ВИДЕО)

Аввал хабар қилганимиздек, Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюрди. 

Президентимиз институт фаолиятининг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Бу институтнинг салоҳияти жуда юқори. Албатта, дунёда ҳамма нарса нисбий зўр, лекин 32 миллион халққа нисбатан умуман ривожланиш йўқ, десак, бу адолатдан бўлади, деди давлатимиз раҳбари. - Нима учун Инновация вазирлигини ташкил қилдик? Инновация вазирлиги сизларга кўмак бериб, инвестицияни олиб келиб, маҳсулотларингизни бозорга олиб чиқадиган кўприк бўлади. Илмдаги 90-йиллардаги шароитимиз ҳозиргига нисбатан юз карра яхши эди. Бизда ҳамма соҳада база, илм, методика бор эди, ёшлар интилар эди. Ҳамма фан номзоди бўламан деб ҳаракат қилар эди. Ўзимизнинг халқимизнинг эртасини ўйламадик, ёшларимизнинг илмга интилишига шароит яратмадик, десак, бу тўғри бўлади. Ўзбекистонга келган 100 долларнинг 10 доллари илмга, 5 доллари илмни тайёрлашга кетиши керак.

  • Кўрилди
    5717
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+