“Нью-Йорк Таймс”: “Ўзбекистон қадим-қадимдан бағрикенглик анъаналари билан шуҳрат қозониб келади”

16.04.2018, 19:02

“Нью-Йорк Таймс”: “Ўзбекистон қадим-қадимдан бағрикенглик анъаналари билан шуҳрат қозониб келади”

Ўзбекистон ўзининг толерантлик анъаналари билан машҳур, мамлакатда антисемитизм кўринишлари рўй бемаган, республика турли миллатлар вакиллари тинч-аҳил яшашининг намунаси ҳисобланади. “The New York Times” ўз мухбири Эндрю Хиггинс қаламига мансуб мақолада ана шундай фикрларни ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.

Жаҳонга таниқли нашрда босилиб чиққан мазкур мақола муаллифининг қайд этишича, Бухорода иккита синагога, иврит тилидан сабоқ берадиган бошланғич мактаб, Яҳудийлар маданияти уюшмаси ҳамда 10 минг нафар яҳудий сўнгги макон топган қабристон мавжуд. Журналистнинг ёзишича, ўзининг дурдона исломий меъморий ёдгорликлари билан дунёга донг таратган ва жаҳоннинг энг кўҳна шаҳарларидан бири саналадиган Бухорода  бу миллат вакиллари бугунги кунларгача маҳаллий халқ билан ўзаро тинч ва ҳамжиҳатликда яшаб келишмоқда.

Э.Хиггинснинг ёзишича, Бухородан “яҳудийларнинг кўчиши” 1990-йилларда кучайди. Шарҳловчининг фикрича, яҳудийлар, руслар ва бошқа миллат вакилларининг Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилгани миллатчилик ва мусулмон экстремизмининг ўсишига олиб келишидан хавфсираши бунга сабаб бўлган. Бироқ бундай бўлмади. Ҳатто бугунги кунда республикадан кетишга ҳозирлик кўраётганлар, дея таъкидлайди муаллиф, Исроил ва Европанинг бошқа кўпгина давлатларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда мусулмонлар ва яҳудийлар ҳеч қандай келишмовчиликларсиз, ёнма-ён яшашмоқда. Нашр Бухорода истиқомат қилувчи яҳудий аёл Л.Киматованинг “Мен бу ерда ҳеч қачон антисемитизмни ҳис этмаганман”, деб айтган сўзларини қаламга олган. 

Яҳудий эмигрантлари ҳеч бўлмаса мамлакатнинг бугунги қиёфасини кўриш учун қайтиб келишсин, деган мақсадда исроилликлар учун визасиз режим жорий этилди, деб ёзади Америка нашри. Шу ўринда “Нью-Йорк Таймс” Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг “яҳудийлар ҳамиша ўзбек жамиятининг ажралмас қисми бўлган”, деган сўзларини келтиради.

Мақолада муаллиф ўзининг Бухоро яҳудийлари ҳамжамияти президенти А.Исҳоқов билан бўлиб ўтган суҳбати ҳақида ҳам ҳикоя қилган. Ҳамжамият раҳбарининг фарзандлари ва бошқа қариндошлари Австралия, Исроил ва  Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилишар экан. Улар доимо А.Исҳоқовнинг хорижга кўчиб келишини сўрашар экан. “Бироқ бу даъватга унинг жавоби ўзгармасдан қолмоқда: “Мен бу ерда кўпроқ керакман. Бу ерда яшаш менга ҳар жиҳатдан қулай. Биз бир кўчада мусулмонлар билан ёнма-ён яшаймиз, биз ҳамиша мактабга, ишга бирга борганмиз”, дея А.Исҳоқов айтган фикрларни ёзади “The New York Times”.

 “Жаҳон” АА

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+