Қариндошларингиз орасида судланганлар бор экан деган баҳоналар билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди
19.04.2018, 16:12
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни имзоланди.
Қонун билан Меҳнат кодексининг 78-моддасига қўшимча киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмасликни таъқиқловчи норма ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмаганлиги, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётганлиги муносабати билан ишлаб чиқилган эди.
Масалан, биргина 2016 йилда Адлия вазирлигига фуқаролардан яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилганлигидан норози бўлиб 33 та мурожаатлар келиб тушган.
Мазкур норма бугундан кучга кирди.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Билдирилган фикрлар
Shukur2018-04-20 12:30:07
Man lex.uz dan ushbu xujjatni olib qarab chiqdim, u yerda bu haqda biror gap yuqku? agar sizlarda shu hujjatni original kopiyasi busa pochtaga tashavorilar.
gulnoza2018-04-19 20:42:22
Ming raxmat etaman.man shaxsan o'zim yuriditiskiga kiromaganman.shu qonun chiqqanidan juyam xursandman meni farzandlarim endi buyuk insonla bo'lishiga ishonaman.bolajonlarimmi niyatlari ulkan va bu niyatlarga etishi uchun bu judayam katta imkon....Umid...
Меражов икром завкидинович 2018-04-19 19:26:52
Президентимизга мингдан минг рахмат. 6 ойдан бери ишга киролмаяпман.
Қобулова Дурдона Отабаевна 2018-04-19 19:12:35
Бу қонун қабул қилинганлиги қанча, қанча инсонларга йўл очиб берди, айниқса юридик олийгоҳини тугатиб бугунги кунда акаси ёки тоғасининг судланганлиги учун ўз соҳасига ишга кираолмаганлар сизга йўл очилди. Шунингдек бу қонунни мукофотланишларида ҳам қўлланилишини истар эдим. Чунки Зулфия номидаги давлат мукофотига хужжат топширган қиз ўз вақтида тоғасининг судланганлиги учун охирги босқичда қайтишга мажбур бўлган. Ҳудо берган истеъдод, иқтидор ва талант, тинимсиз меҳнат ва машаққат эндиликда мукофонтланади.
Абдурасулов Шухрат2018-04-19 18:08:20
шу қонун кучга кирганидан жуда хурсандман балким мен бутун Ўзбекистон ахли учун бу жуда катта ишонч деб ўйлайман чунки шундай кадрларни кўрганманки жуда кучли салохийатли бўла туриб ишга киролмаган чунки унинг акаси ёки тоғаси судланган бўлади энди бунинг бари тарихда қолоди Призидентимиз юксак ишончини оқлаш керак.