Гаров ва кафилсиз кредитни қандай олса бўлади?

23.04.2018, 09:40

Гаров ва кафилсиз кредитни қандай олса бўлади?

Мазкур масала Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ. рўйх. рақ. 2975, 22.02.2018 й.) билан тартибга солинади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда. 

Низомга мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун банклар томонидан туман (шаҳар)даги сектор раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан бериладиган тавсиянома асосида аҳолига 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача (17 224 000 сўмгача) йиллик 7 фоиз ставкада 3 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Бунда банклар ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини (гаров, кафил, суғурта полиси) талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга.

Мазкур микрокредитлар пул ўтказиш йўли билан ажратилади. Шу билан бирга мақсаддан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи миқдоридаги қисми нақд пул кўринишида берилиши мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    11598
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Suhrob Raxmotov2021-09-29 13:18:57

Kredit olmoqchiman qora mol uchun


Tohir2021-09-23 19:41:06

Assalomu Aleykum. Manga ertasi kuniyoq mikroqarz olmoqchiman. Iloji bo'lsa


Ибрагимов акбар2021-06-24 08:20:05

Кридит олиш


Мунира2021-06-04 09:23:04

Имкон кадар ёрдам берсалариз жуда хурсанд болар эдим


Мунира2021-06-04 09:21:44

Ёрдам ун рахмат


Бадриддин 2021-03-26 22:41:51

Банкларга умуман ишонмийман мутлоко чунки хаммаси ёлгончи бунга жавоб


бекзод2021-01-19 13:10:53

бу гаплани фойдаси ёк барбир


bekzod 2021-01-19 13:09:26

барбир хеч ким инобатга олмайди бу гапларни фойдаси ёк


G'ulomov Komiljon2021-01-14 10:22:02

Menga kredit kerak qoramol olmoqchiman


Бахтиёр2021-01-08 23:21:39

ТТЗ ТИРАКТИР ОЛМОКЧИМАН 5 70


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+