Шавкат Мирзиёев “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотига лойиқ кўрилди

23.04.2018, 17:03

Шавкат Мирзиёев “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотига лойиқ кўрилди

Туркия пойтахтида ишбилармон кишиларнинг “EcoAvrasya” жамоатчилик бирлашмаси томонидан таъсис этилган “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотининг дастлабки лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тантанали тарзда ташкил этилган маросимда ушбу давлат Президенти Р. Эрдоганнинг мафкура бўйича маслаҳатчиси Ёлчин Топчи, фан, саноат ва технологиялар вазири Фарук Озли, Туркия парламенти аъзолари, хорижий давлатлар, Анқарада аккредитациядан ўтказилган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирга “EcoAvrasya” раиси Ҳикмет Эрен модераторлик қилди.

Х. Эрен ўз нутқида қайд этиб ўтганидек, мазкур бирлашма 2012 йилдан буён “Турк халқлари олдидаги хизматлари учун” танловини ўтказиб келади. Унда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган таниқли сиёсатчилар ва иқтисодиёт арбоблари мукофотланиб келинади.

“Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танлови эса илк бор таъсис этилди. Мазкур юксак мукофот тақдим этилиши Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни равнақ топтиришга сезиларли ҳисса қўшган шахслар ва институтларга кўрсатилган катта ҳурмат ҳамда эҳтиром намунаси ҳисобланади.

“EcoAvrasya” уюшмаси бошқаруви кенгаши “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танловининг асосий номинацияси ғолиблиги учун турли номзодларни ўрганиб чиқди ва уни  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга беришга қарор қилди. Юксак мукофот давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ва нафақат республика, балки кенг минтақани ўзгартираётган, материкда иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришнинг асосий омилига айланган чуқур ҳамда жадал ислоҳотлар учун берилди. 

Х. Эрен Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон, Россия, Хитой, Жанубик Корея, Туркия билан ўзаро алоқаларда мисли кўрилмаган ўсишга эришганини алоҳида эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, комиссия аъзолари Ўзбекистонда мазкур йўналишда қўйилаётган тарихий қадамларни катта завқ-шавқ билан кузатиб боришди ва биринчи мукофотни ушбу давлат етакчисига топширишга аҳд қилишди.
Уюшма раҳбарининг айтишича, бу борадаги қарор бир овоздан қабул қилинган.

Ушбу ташкилот бошқаруви кенгаши ва унинг барча аъзолари номидан Х.Эрен Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини саҳнага чақирди ҳамда мукофотни давлат раҳбарига бутун Евроосиё жамоатчилиги олдидаги мисли кўрилмаган ва тарихий хизматлари белгиси сифатида топширишни сўраган ҳолда тантанали равишда тақдим этди. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қува “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди БПТ 2018-04-24 15:15:56

Туркия пойтахтида ишбилармон кишиларнинг “EcoAvrasya” жамоатчилик бирлашмаси томонидан таъсис этилган “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотининг дастлабки лауреатларини тақдирлаш маросимида “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танловининг асосий номинацияси ғолиблиги учун турли номзодларни ўрганиб чиқди ва уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга беришга қарор қилингани юртдошларимизни қувонтирди. Мухтарам юртдошимиз бунданда юқори мукофотларга лойиқ деб ўйлайман. чунки юртбошимиз биринчи ўринда халқ фаравонлиги, юрт тинчлиги ўйлайди. халқ фаравон бой бўлса давлат хам бой бўлади. қўшни давлатлар билан хам мустахкам алоқа ўрнатиляпти. бунинг натижасида қўшни давлатга бориб келишлар олдинги йилларга нисбатан осон ва қулай бориб келиняпти.


Матназаров Азизбек2018-04-24 14:45:36

Бугунги глобал муаммолар кенгаяётган бир даврда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович Ўрта Осиёда ва Евроосиёда барқарор тинчликка эришиш йўлида кеча-кундуз тинмай ишлаётганликлари ва "Ўзбекистон умумий уйимиз" шиори остида барча миллат вакиллари учун юртимизда ҳуқуқий тенглик шароити яратганликлари учун "Нобель" мукофотига сазовордирлар!


Суннатилло Умиров2018-04-24 14:15:51

Шавкат Мирзиёев “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотига лойиқ кўрилганликлари, биз Ўзбекистон халқини чексиз ғурур ва фахрга тўлдиради. "Бирлашган ўзар-бирлашмаган тўзар" ўзбек халқ мақолида келтирилганидек. Аввало қўшни Республикалар билан яхши қўшничилик, дўстона алоқалар, халқаро миқёсда Ўзбекистон учун сиёсат юритишга имкон яратди, ушбу харакатларнинг бошида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доно сиёсатининг халқаро миқёсда ғалабасидир.


Олимжон Мовланов2018-04-23 17:40:13

Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотга лойиқ деб топилганлари, дунё давлатлари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўз самарасини бераётганлининг амалий натижаси деб қараш лозим. Объектив нуқтаи назардан чуқур ўйлаб кўрилиб берилган мазкур макофот, бутун ўзбек халқи учун берилган мукофотдир. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда O'zLiDeP нинг ролини янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+