Махтумқули сиймоси - ўзбек ва туркман халқларининг бирдамлиги рамзи

23.04.2018, 20:10

Махтумқули сиймоси - ўзбек ва туркман халқларининг бирдамлиги рамзи

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги  Махтумқули кўчасига ташриф буюрди. 

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоирининг номи берилган эди. Бу ерда сўлим хиёбон барпо этилиб, атрофи янада обод қилинди. Кўча бошида Махтумқулига монумент ўрнатилди.

Давлат раҳбарлари мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйди.

Шавкат Мирзиёев монументнинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Яхлит ансамблга айланган бу маскан Гурбангули Бердимуҳамедовда катта таассурот қолдирди. Туркман халқи, адабиёти ва маданиятига кўрсатган ҳурмати учун 
давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    3017
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хазраткулов Жалилбек2018-04-24 10:34:40

Мухтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсати яни хавфсизлик, миллатлар аро тотувлик ва диний бағри кенгликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишларига яна бир бор гувох бўлмоқдамиз.


Аброр Отабоев2018-04-24 08:21:59

Икки давлат ҳамкорлиги, ҳам маданий, ҳам илмий, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий соҳаларда амалга оширилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+