Арзон уй-жой олиш бўйича янгича тартиб

23.04.2018, 20:19

Арзон уй-жой олиш бўйича янгича тартиб

2018 йил 9 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори қабул қилинди.

Мазқур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги “Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори бекор қилинди. Яъни, маҳалла фуқаролар йиғинларининг бу соҳадаги фаолияти тўхтатилди. Бу ваколатга туман ҳокимликларида ташкил этиладиган махсус комиссия эга бўлди.

Қарорга кўра, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларга қуйидагилар киради:

— бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила;

— кўп болали оилалар;

— тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар);

— даромади юқори бўлмаган оила (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила);

— таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила;

— уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар эндиликда туман ҳокими ҳузурида ташкил этилган доимий комиссияга мурожаат этиб, намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойларни олиш учун керакли ёзма тавсияни олиш учун уй-жойи йўқлиги тўғрисида асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазқур низом талаблари асосида ишлаб чиқилган анкета-аризани комиссия раиси (туман ҳокими) номига ёзиш билан мурожаат этишлари мумкин.

Туман комиссиясига қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?

* Ариза;

* Паспорт нусхаси;

* Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР);

* Оила аъзолари паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;

* Яшаш жойидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома;

* Никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ бекор қилинганлиги ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда) ;

* Доимий иш жойларидан берилган ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқхизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари;

* Доимий прописка жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

* Доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

* Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлинмаси маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда);

* Ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда);

* Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида — туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси.

Ариза неча кунда кўриб чиқилади?

Дастурда иштирок этиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар қайд қилинган охирги санасидан бошлаб туман комиссияси томонидан 15 иш кунида кўриб чиқилади. Текшириш далолатномаси тузилади. Туман комиссияси томонидан ариза берувчиларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари эътиборга олиниб, 60 баллик тизимда баҳоланиб, 2-нусхада ёзма тавсия берилади.

Ариза қандай ҳолларда рад этилиши мумкин?

Қуйидаги ҳолларда ёзма тавсия бериш ариза берувчига рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

б) ҳужжатлар Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;

в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан, унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;

д) Дастур ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурлари доирасида илгари қишлоқ жойларда арзон уй ёки якка тартибдаги уй олган уй қурувчининг ва/ёки унинг оила аъзолари (эри, хотини, ота-онаси, фарзандлари)нинг такрорий мурожаати.

Юқорида кўрсатилгандан бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    7408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хикматуллаева Шахло Абдумажитовна2020-07-06 08:18:29

Жуда яхши карорлар чикяпти,лекин мурожжаат килсак хеч кандай натижа йук.Хаммаси "отаннга бор онангга бор" килиб судрашади


Зулфия2020-06-08 13:55:39

Ассалом алекум бза 5 хонали уйда 2 оила (бизнинг оила турмуш уртогим мен 2 та фарзандим. Кайнимнинг оиласи кайним аели ва 2 та фарзанди) ва кайнонам кайнагам бн яшаймиз вояга етмаган еш болаларимиз бор аеллар ишлолмаймиз вактинча уйга шунча одам сигмаяпмиз уй олишга эса даромадимиз етарли эмас кайндай килип арзонрок кридитга уй олсак булади арзонрок кридитга уйлар хам борми булса айтинг олдиндан рахмат.


Расулова Манзура2019-10-31 11:26:59

Ассалому алейкум Шавкат Миромонович мен 2 гурух ногирониман хужайним оламдан утганлар хозирда 2 нафар фарзандимни тарбия килиб келмокдаман опам билан кизлари хам мен билан бирга сиздан илтимос иложи булса бошлангич туловсиз Уй олишимизга ёрдам беринг


Шодия2019-09-19 14:12:04

Ассалому алейкум... 2 те кизим билан онами ухода яшиман... Онами уйлари 1 хона... у уйда синглим кизи билан хам яшийди... канака килиб имтиёзли уй оса булади ?... Олдиндан рахмат...


Muhayyo2019-04-05 19:06:56

Salom men turmush oʼrtogʻim bilan 6-yildan buyon birga yashamaymiz bitta farzandim bor 2017-yilda sobiq erim bilan qonuniy ajrashganman. Hozirda Ota-onamlar qaramogʻida yashaymiz oʻgʻlim bilan aka-ukam bor. Men 2018-yil 17-oktyabr kuni ogʻir operatsiya boʻldim. Ishlashga sogʻligʻim trio kelmaydi umurtqa pogʻanasidan operatsiya boʻldim farzandim uchun uy-joy qurib berishga umuman mablagʻim yuq. Menga arzon uy-joydan olishga yordam berishlaringizni yolvorib oʻtinib soʻrayman.


Nargiza2018-12-07 22:57:51

Men komilova Nargiza 2018 yil yanvarda hujat topshirgan edim arzon uy joy uchun men hozirda ota onam ukamni oyilasi bn 8 yidan beri birga yashab kevoman turmush ortogim bn ajrashganman 2 ta farzandim bor ota onamnikida siqilishib qiynalib qoldik men ketishim kerak yordam bering navbatim tezro kelishini hohlaymiz farzandlarim bn iltimos


Отабек2018-11-19 19:34:35

Давлат ишхонасида ойлик кам болгани учун ишдан бошаганман. Хозирда устачилик билан шугуланаман. Сергили туманида курилетган арзон үй жой кредит олсам буладими. Маслахат берсанглар!!!


Gulshan2018-06-18 12:31:44

Men Ota-Onamdan 7-yoshimda yetim qolganman.Men xayotni ko'pgina qiyinchiliklarini boshimdan kechirib qiynalib opamni qaramog'i va vasiyligida voyaga yetdim. Boshga tushgan qiyinchiliklar sabab sharoitimiz og'ir bo'lgan bir paytda Oliy o'quv yurtiga o'qishga kirib o'qiyolmadim.Malumotim o'rta men bir oddiy 0,5 stavkaga ishlayman oylik maoshim 200 ming so'm.turmushga chiqmaganman 28yoshdaman xozirgi kunda men ijarada yashab yuribman meni Arzon uy-joy olishim uchun 25%boshlang'ich to'lovini to'laydigan mablag'im yo'q. Muxtaram Prezidentimiz tomonidan beriladigan Arzon uy-joy olishim uchun men qayerdan kimdan amaliy yordam so'rashni bilmayapman


Хуршида2018-04-24 17:22:37

Хозирги кунда арзон уй диб курилвотган Сергили туманидиги уйлага харакат килдим Шайхонтохур туман хокимяти камисияси навбатиз келди диб чакиришди хурсанд булиб бордим манга 2 хонали уй берадиган булишди лекин туловни 3 кун ичида тулен дийишади бош тулов ман учун жуда купли кивоти 25 миллион етти юз минг сум ман ёлгиз бир узим 2 болами оёка тургизвоман шунча пулни катан оламиз бунга нима дийсила


Матназаров Азизбек2018-04-24 14:29:07

Хакикатда уй-жойга мухтож оилалар рўйхатини шакллантиришда жамоатчилик назоратининг хулосаларини инобатга олиш шарт.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+