Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди (+ФОТО)

24.04.2018, 13:53

Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди (+ФОТО)

Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида туркман миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилади. Уларнинг ўз она тилида таълим олиши, урф-одатлари ва анъанларини ривожлантириш учун барча шароит яратилган.   

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда Ўзбек-туркман дўстлик уйи бунёд этилди. 

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифи асносида ушбу маънавият масканининг очилиш маросими бўлди. 

Давлат раҳбарлари дастлаб бу ерда ўрнатилган Махтумқули Фироғий бюстини очди, унинг пойига гуллар қўйди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбек-туркман дўстлик уйида яратилган шароитлар билан танишди. Ушбу мажмуа қадимий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида бунёд этилган. Ўзбек ва туркман халқларининг кўп асрлик алоқаларини акс эттирувчи музей, икки мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона ташкил қилинган. Тадбирлар ўтказиш учун катта зал, турли фан ва санъат тўгараклари учун хоналар барпо этилган. 

Ўзбек-туркман дўстлик уйи, туркман миллатига мансуб юртдошларимиз учун яратилган имкониятлар туркманистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3167
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Пирниязов Ислам O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими консультанти2018-05-15 16:37:33

Давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви мамлакатларимизнинг ривожланишини янги босқичга олиб чиқади. Икки давлат ҳамкорлиги абадий бўлсин.


Янгибозор туман Ободонлаштириш бўлими БПТ2018-04-24 19:50:16

Туркманистон президенти ташрифи муносабати билан Хоразмда «жонли йўлак» ҳосил қилингани ҳурмат ва эътибор рамзидир.


Янгибозор туман Ветеринария бўлими БПТ2018-04-24 19:49:40

Туркманистон билан яхши алоқа айниқса Хоразим ҳуадудидаги инфра тузилмани янада ривожланишига ёрдам беради


Янгибозор туман пахта тозалаш корханаси БПТ2018-04-24 19:49:01

Қушни давлат билан яқин муносабат ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий сохади риважланишга катта кўмак беради.


Ватанпарвар махалла фуқаролар йгини БПТ Д.Норқулова2018-04-24 19:43:44

Ўзбеклар ва туркманлар қадимдан қўшни бўлиб яшаб келмоқдалар янада ахил –иноқ бўлишда ўз хиссамизни қўшамиз


Баркамол авлод болалар маркази БПТ Ш.Қурамбоева2018-04-24 19:43:12

Урганч туманида ўзбек туркман дўстлик уй очилиши муносабати билан ёшларда. Икки давлат дўстлиги янада мустахкамланади


Маданий-ер махалла фуқароллар йигини БПТ Ш.Абдуллаева2018-04-24 19:42:34

Хонқа туман


Ортиқов Бектурди-туман Кенгаши депутати2018-04-24 18:58:22

Давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятини бошлаши билан илк давлат ташрифини Туркманистон Республикасига қилган эди. Орадан кўп ўтмай қардош давлат раҳбарининг Республикамизга ўз делегацияси билан қилган ташрифи мамлакатларимизнинг жипслиги, бирдамлиги, дўстлиги ва қардошлигининг яна бир ёрқин намунасидир


Матбуот тарқатувчи БПТ2018-04-24 18:57:54

Бугун оммавий ахборот воситаларида бонг ураётган янгиликлар келажагимиз, фарзандларимиз истиқболи, ватанимиз равнақи йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди


“Файз” хусусий корхонаси БПТ2018-04-24 18:57:14

Биз тадбиркорлар бугунги тарихий воқеадан жуда хурсандмиз. Сабаби ўзбек-туркман муносабатларининг янада ривожланиши натижасида нафақат Хоразм вилоятида, барки Республикамизнинг барча жойларида тадбиркорлик, ишлаб-чиқариш, экспорт соҳалари ривожланишига ишонамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+