Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов “Улли ҳовли” мажмуасида бўлди (+ФОТО)

24.04.2018, 15:20

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов “Улли ҳовли” мажмуасида бўлди (+ФОТО)

Ўзбеклар ва туркманлар қадимдан ёнма-ён, ҳамжиҳат яшаб келган. Хива хонлиги даврида туркманлар учун қишлоқлар, уй-жойлар барпо этилган. Урганч туманидаги “Улли ҳовли” мажмуаси ана шундай тарихий обидалардан биридир.

Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Йигирма ўринли мехмонхона қурилди. Туркман ўтовлари ўрнатилди. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароит яратилди. 

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Улли ҳовли”ни томоша қилди. 

Шу ерда ўзбек ва туркман мумтоз қўшиқларидан намуналар ижро этилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2999
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Джуманиязов Султонмурод, O'zLiDeP фаоли2018-04-25 10:24:09

Вилоятимизнинг Урганч туманидаги "Улли ҳовли" мажмуаси янада чирой очди. Икки халқ ёшларининг ушбу масканда биргаликда ҳамкорлиги, ташаббускорлиги ва келажакка интилиши бардавом бўлишини тилайман.


Рахимова Мушарраф O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходими2018-04-24 17:53:47

Хоразм халқи бугун чексиз қувончда. Икки мамлакат раҳбарларининг Улли ҳовлидаги учрашувлари бу ерда истиқомат қилувчи туркман халқини чуқур ҳаяжонга солди. Бундай учрашувлар икки қардош ҳалқнинг ривожига, юксалишига салмоқли ҳисса қўшади. Яшасин ўзбек турман дўстлиги


Азамат Аннахасанов O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходими2018-04-24 17:50:59

Бундай лойиҳалар негизида нафақат иқтисодий, балки сиёсий ва гуманитар манфаатлар ҳам мужассам


Курбонов Улуғбек Эрка Қурбон ф/х раҳбари2018-04-24 17:37:17

Ушбу ташриф тадбиркорларнинг фаолиятини янги марраларга чиқаришига хизмат қилади


Собиров Юсуб "Bio Dent" SK хусусий корхонаси раҳбари2018-04-24 17:35:09

Қушни Туркманистон давлати билан яқин муносабат ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий сохади риважланишга катта кўмаклашади ва Хоразим вилоти ҳуадудидаги инфра тузилмани янада ривожланишига ёрдам беради


Искандарова Нафосат ДСЭНМ2018-04-24 17:31:45

Мазкур ташриф ва унда кўриб чиқиладиган масалалар партиямиз партия жаҳон бозорида махсулот ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш учун жуда қулай имкониятлар эшигини очади


Собиров Мансур2018-04-24 17:29:39

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовларнинг Maxтумқули ҳайкали пойига гуллар қўйиши ўзаро ҳурмат белгисидир бу эса 2 давлат ўртасидаги алоқалар яхшилигидан далолат.


Матяқубов Умидбек 2018-04-24 17:26:26

туркман миллатига мансуб юртдошларимиз учун яратилган имкониятлар туркманистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдиради. чунки Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида туркман миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилиши айниқса Ўзбек ва туркман халқларининг кўп асрлик дўстлигимиз тимсолидир


Давлетова Лолахон 2018-04-24 17:25:00

Ўзбек- туркман дўстлик уйининг очилиши муҳтарам Президентимизнинг яқин қўшничилик муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаётганининг ёрқин исботидир


Рахимова Мушарраф2018-04-24 17:21:51

Хоразм халқи бугун чексиз қувончда. Икки мамлакат раҳбарларининг Улли ҳовлидаги учрашувлари бу ерда истиқомат қилувчи туркман халқини чуқур ҳаяжонга солди. Бундай учрашувлар икки қардош ҳалқнинг ривожига, юксалишига салмоқли ҳисса қўшади. Яшасин ўзбек турман дўстлиги


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+