Халқларимиз қардошлиги, маданий яқинлиги намоён бўлди (ФОТО)

24.04.2018, 19:21

Халқларимиз қардошлиги, маданий яқинлиги намоён бўлди (ФОТО)

Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди. 

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Икки мамлакат вакиллари ҳамкорликда концертлар, фестиваллар, кўргазмалар ташкил этмоқда, турли танлов ва мусобақаларда қатнашмоқда.  2016 йил ноябрда мамлакатимизда Туркманистон маданияти кунлари, 2017 йил ноябрда эса Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди. 

Юртимизда туркман миллий маданият марказлари, қўшни мамлакатда ўзбек миллий маданият марказлари ташкил этилган. Ўзбеклар ва туркманларнинг ўз тили, маданиятини бойитиши учун барча шароит яратилган. 

Концертда ўзбек ва туркман тилида куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу халқларимизнинг азалий қардошлиги, маданий яқинлигини яна бир бор намоён этди, икки мамлакатнинг мумтоз ва замонавий санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1998
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мудофага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти БПТ2018-04-25 10:40:26

Ушбу концерт дастурида ҳар икки давлат санъаткорларининг чиқишлари, куй-қўшиқларининг ҳамоҳанглиги қардш давлатларнинг яқинлигининг яна бир намунасидир.


"Феруз-Хоразм" МЧЖ БПТ2018-04-25 10:33:00

Ўзбек-туркман ўртасида ижтимоий, маданий, маърифий соҳаларнинг янада ривожланиши икки халқ ёшларининг маънавий юксалиши, ўзаро ҳурмат ва садоқат руҳида тарбияланишига катта ёрдам беради.


Xasanova Gulshan Hayitovna 2018-04-25 10:06:44

Yurtboshimizning say harakatlari bilan qo'shni davlatlar o'rtasida juda yaxshi bitim imzolanibdi.


Маданият МФЙ БПТ2018-04-25 10:02:58

Яқин қўшничилик ва қардош халқлар муносабатларининг ўзаро мустаҳкамланиши ҳар иккала халқ учун манфаатли хисобланади, Бундай маданий тадбирлар эса икки халқ ўртасидаги самимий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.


Гурлан тумани “Хўжа Бобожон” МЧЖ БПТ2018-04-25 10:02:50

Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида ташкил этилган кончерт дастури катта шодиёна билан ўтказилди.


Ы.Алланиязова2018-04-25 09:59:26

Узбек ва туркман халкининг уз тили,маданиятини бойитиши учун барча шароитларни яратиб берган Президентимиз Ш.М.Мирзиёевга катта рахмат.


Ruziyev Xabibjon Qodirovich (Umid MFY BPT)2018-04-25 09:57:17

juda yaxshi kelishuvlar amalga oshirilibdi. Ko'z tegmasin yurtimizga va prezidentimizga.


Muxiddinova Setora Sadriddinovna (UzLiDeP Navoiy shahar bo'limi BPT)2018-04-25 09:53:38

ajoyib g'oyalar va kelishuvlar.


Эркинжон2018-04-25 09:52:07

Қардош халқлар билан дўстона, ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.


Алимова Холидахон2018-04-25 09:21:21

Давлатимиз рахбари томонидан қўшни давлатлар билан дўстлик ришталарини мустаҳкамлаши қўшни қардош халқ ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамланишига хизмат қилишига ишонамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+