Тартиб ва интизом юқори натижаларнинг бирламчи омили

24.04.2018, 23:17

Тартиб ва интизом юқори натижаларнинг бирламчи омили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республикамизнинг қайси ҳудудига бормасин, аввало у ерда ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг амалга оширилиши, одамларнинг турмуш шароитлари ва кайфияти билан қизиқади.

Президентимиз Хоразм вилоятида ҳам ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ва туман ҳокимлари ва тегишли соҳалар мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари вилоятда кейинги пайтда ижтимоий-иқтисодий ривожланишда кўплаб масалалар тўпланиб қолгани, муаммоларни ҳал этишда вилоят раҳбариятининг ишни бўшаштириб юборгани, вилоятнинг биринчи раҳбарида талабчанлик ва қатъият етишмаганини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманлардаги секторларнинг ишлари ҳам қониқарсиз ташкил этилганини қайд этди.   

Йиғилишда ҳеч нарса қарсак билан бўлмаслиги, ишдаги тартиб ва интизом юқори натижаларнинг қўлга киритилишида бирламчи омил бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди. 

Вилоятда кўплаб соҳаларда оқсоқликлар кузатилмоқда. Янги иш жойларини ташкил этиш, бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, боқиманда қарздорликни камайтириш, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ишларида жиддий қолоқликлар мавжудлиги, вилоятнинг туризм имкониятлари кенг бўлишига қарамасдан, ушбу соҳада ҳам кўплаб муаммолар тўпланиб қолганлиги таъкидланди. 

Ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 21 апрель куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Илгизар Собиров вазифасидан озод қилинган эди. Унинг ўрнига Фарҳод Эрманов вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.

Йиғилишда йўл қўйган сусткашликлари учун вилоят ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Мақсуд Сапаев, Инвестициялар бўйича ўринбосари Темур Раҳмонов ҳамда Қўшкўпир тумани ҳокими Сардор Юсупов эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Бундан ташқари, сектор раҳбарларига, бир қанча мутасаддиларга интизомий жазо чоралари кўрилди ва уларга синов муддати берилди. 

Йиғилишда вилоятнинг янги раҳбарияти ва барча мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилди.

Барча ҳокимлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари уйғониши, ўзини қийнаши керак. Вилоятни ривожлантириш, одамларни рози қилиш ва уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси бўлиши керак, деди Президентимиз.

  • Кўрилди
    2468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шукуров Ўткир Закриджанович - Тошкент шаҳри2018-04-27 15:43:24

Ҳокимларга ҳам ҳоким ўринбосарларига ҳам жуда қийин. Уларга юклатилган хизмат вазифаларини бажариш учун ҳокимнинг ёки унинг ўринбосарининг бир ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Агар ҳудудда ҳамма бир ёқадан бош чиқариб бирга меҳнат қилса, аравани ҳамма баробар тортганида ҳудуд гуллаб яшнайди. Минг афсуски айрим бўлим ёки бошқарма мутасаддилар фақатгина кунбай ишлайди, куни ўтса бўлди


Shayxontohur tuman faoli2018-04-25 13:09:49

Tanqidiy tahlil qa'tiy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik - xar bir RAHBAR faoliyatining kundagi qoidasi bo'lishi kerak degan edilar yurtboshimiz lekin RAHBARlarimiz hali ham bunga yetib borishmayapti !!


Шоҳиста2018-04-25 10:59:56

МАМЛАКАТИМИЗ РАХБАРИ ҲАР БИР ЎЗБЕКИСТОНЛИК УЧУН ИБРАТ НАЪМУНАСИ ДЕСАК БУНГА ТЎЛИҚ ХАҚЛИМИЗ. ХАМОН ЎЗ ИШИНИ ФАҚАТ ҚОҒОЗЛАРДАГИНА КЎРСАТАЁТГАН АЙРИМ ЛОҚАЙДЛАРДАН ЖАМИЯТНИ ТАЗАЛАШ ТАДБИРИ БУ АЙНАН МАНА ШУ КАБИ ТАНҚИДИЙ ВА ТАХЛИЛИЙ РУХДА ЎТАЁТГАН ЙИҒИЛИШЛАРДИР! ТАНУ ЖОНЛАРИ СОҒ БЎЛСИН ВА ЯРАТГАН КУЧ-ҚУВВАТ БЕРСИН ЮРТБОШИМИЗГА!


Жаҳонгир2018-04-25 10:35:34

Юртбошимизга ўз навбатида чексиз миннатдорчилик билдиришимиз керак ҳамда биз ҳам ўз навбатида уларга, юртимизга садоқатимизни исботлай билишимиз зарур.


Ы.Алланиязова2018-04-25 10:28:55

Давлатимиз рахбарининг "Танкидий тахлил,катъий тартиб-интизом ва шахсий жавабгарлик-хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак"номли маърузасини хар бир рахбар эсидан чикармаса Узбекистонимиз янада яшнаб гуллайди.


Наманган "Момиқ сочиқлар" БПТ2018-04-25 10:00:47

Ҳудудларда ечимини кутаётган муаммолар талайгина, уларни бартараф этиш учун албатта ҳар бир раҳбар ўз ишига масъулият билан ёндашиши лозим.


Юлдуз2018-04-25 09:55:41

Тарти-интизом, ўз ишига масъулият билан ёшдашиш, кези келганида фидоий бўлиш бугунги давр талаби!


Шовот туман "Давлат хизматлари кўрсатиш" маркази2018-04-25 09:53:59

Ватан равнақига хисса қўшишга бел боғлаган ҳар бир инсон масъулиятни юракдан ҳис қилса ечилмайдиган муаммо,ҳал қилинмайдиган ишнинг ўзи қолмайди, мухими ҳар ким ўзига юклатилган вазифасини сидқидилдан адо этмоғи шарт.


Малика2018-04-25 09:30:55

Чиндан ҳам айрим раҳбарлар ҳамон ухламоқда менимча, агар ҳамма ҳоким ва ташкилот раҳбарлари уйғоқ бўлиб, ўз ишларига озгина бўлсада маъсулиятни сезиб иш олиб борса, юртимиз янада яшнаб гуллайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+