Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит яратмоқда

25.04.2018, 11:30

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит яратмоқда

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи ва бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

Мамлакатларимиз улкан табиий ресурсларга эгалигини ҳисобга олган ҳолда, Буюк Британиянинг нуфузли “Reuters” ахборот агентлиги ўқувчилари эътиборини Ўзбекистоннинг Туркманистон — Афғонистон — Покистон — Ҳиндистон газ қувури қурилиши лойиҳасида қатнашиш ҳақидаги қарорига қаратади.

“Ўзбекистонлик мутахассислар Туркманистонга бориб, ушбу газ қувурини қуришда Ўзбекистоннинг иштироки масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда”, дейилади “Reuters” тарқатган мақолада.

Ҳиндистоннинг марказий газетаси “The Hindustan Times” ўз материалида газ қувурини қуриш бўйича лойиҳа қиймати 8 — 10 миллиард долларга баҳоланаётганини билдирди. Мазкур коридор бўйича йилига 33 миллиард кубометргача “зангори олов” Туркманистондан Афғонистон ва Покистон орқали Ҳиндистонга экспорт қилиниши мумкин.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон турли мамлакатларга табиий газ экспорт қилаётгани ҳамда газ қувурларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича катта тажрибага эгалиги ҳам таъкидланди.

АҚШнинг “Diplomat” журнали Президент Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатида яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини эътироф этди. Ўзбек дипломатияси томонидан амалга оширилган фаол чора-тадбирлар натижасида Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилиб, давлатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ҳамда ишонч ришталари мустаҳкамланаётганлигига аҳамият қаратилди.

“Сўнгги йилларда Ўзбекистон — Туркманистон алоқалари ривожига салмоқли туртки берилди. 2017 йилнинг биринчи чорагида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 55 фоиз ўсди. Томонлар эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва ўзаро сармоялар ҳажмини ошириш йўлларини муҳокама қилмоқдалар”, дея ёзилади нашрда.

“Президентлар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли жабҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар. Минтақавий ҳамда халқаро муаммолар бўйича ҳам фикр алмашилди”, дейилади Россиянинг “Мир 24” телеканали орқали кўрсатилган махсус репортажда. Ўз навбатида, “Eurasia Daily” таҳлилий портали экспертларининг фикрича, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бутун дунёга ўзбек — туркман ҳамжиҳатлиги ҳамда дўстлигини намойиш қилиш учун қулай имконият яратди.

Хитойнинг “Синьхуа” янгиликлар агентлиги Тошкентда “Ашхобод сайилгоҳи” очилиши тўғрисида репортаж тарқатди. “Унинг очилиш маросимида икки давлат раҳбарлари қатнашдилар. Президентлар боғда яратилган шароитлар билан танишдилар ва яхши қўшничилик алоқаларининг рамзи сифатида кўчат ўтқаздилар”, деб хабар беради хитойлик журналистлар.

Озарбайжоннинг “Trend” ахборот агентлиги музокаралар якуни бўйича томонлар 17 та ҳужжат имзолаганини маълум қилди. Шунингдек, икки давлат ташқи ишлар маҳкамалари 2019 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзолаганини ҳам қайд этди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бимуратов Даўлетбай Қундизбаевич O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар бўлими бошлиғи2018-05-15 16:04:49

Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик келажакда ҳар икки томонни ҳам юқори чуққиларга олиб чиқади. Чунки қўшни мамлакатлар билан олиб борилган ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланиш асоси эканлиги тарихдан маълум.


Рахманова Дилрабо - O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши ходими2018-04-28 10:52:03

Президентимиз томонидан олиб борилаётган дустона муносабатлари Ўзбекистоннинг келажаги учун ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, умуман барча сохалар йўналишидаги ислохотлари халкимиз учун катта ахамиятга эгадир, деб уйлайман. Биз Президентимизнинг олиб борилаётган ислохотларига хамоханг тарзда жавоб беришимиз, куллаб-қувватлашимиз, бутун калбимиз, виждонимиз билан сидкидилдан иш фаолиятимизни олиб боришимиз керак. Шундагина Президентимизнинг олиб борилаётган ислохотлари бесамар кетмасдан, натижасини, мевасини беради.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-04-27 09:56:56

Президентимизни олиб бораётган сиёсати Марказий Осиёда янгича иқтисодий муҳит яралишига самарали равишда хизмат қилмоқда.


Яздон Тошонов Каттақўрғон туман Кенгаши аппарати раҳбари2018-04-27 09:31:37

Призидентимиз олиб бораётган ташқи сиёсат на фақат Марказий Осиё балки Бутун дунё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни яхшилашга хизмат қилмоқда


Суннатилло Умиров2018-04-26 18:56:09

Тошкентда “Ашхобод сайилгоҳи” очилиши Ашхободда ҳам Ўзбекистон билан боғлаб турувчи шундай сайилгоҳларни очилиши аввала икки давлат ҳалқларининг маданиятини ўрганишга ундайди, бу эса ўз қўшни давлатга бўлган қизиқишни, халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ортишига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда ва дунё депломатиясида янги мактаб очти десак муболаға бўлмайди.


Наврўзбек Юсупов Мукимжонович2018-04-25 14:27:13

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Республикалари ўртасида йўлга қўйилган савдо-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий, гуманитар соҳаларидаги хамкорлик нафақат икки давлатнинг ривожланишига балки Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилишига хизмат қилмоқда.


Ҳаққиев Илёсжон Жўрабоевич2018-04-25 14:17:57

Қўшни давлат Президентининг Ўзбекистонимизга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши учун замин бўлади. Икки тамонлама ўзаро ҳамкорлик мамлакатимизнинг хозирги мавқеини ошириб, янада ривожланишига олиб келади.


“Ичан-Қалъа” мфй бпт раиси, Хива шаҳар Кенгаши депутати Атажанов Алимбай2018-04-25 13:08:11

Халқимиз маданий меросини бойитишда нафақат эзгу анъаналар, балки шарқона удум ва қадриятларни ўзида жо қилган азалий дўстона муносабатлар, том маънода Президентлар томонидан икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишини савдо-иқтисодий соҳа ташкил этиши алоҳида қайд этилиб, бундан манфаатдор қатлам – тадбиркор ҳунармандлар жуда қувониб, бу ҳамкорликка катта ишонч билан қарашмоқда.


Ш.Рашидов туман Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Маматкулов2018-04-25 13:06:53

Марказий Осиёда мутлақо янги муҳитнинг яратилиши ва икки давлатнинг учрашувига ташқи муҳитдан берилаётган эътибор,фикр мулоҳазалари бу Давлатимизнинг дунёдаги рейтинг даражасининг жадал суръатда ўсаётганлигини тан олмоқдир.


Қудратжон Риштон туман Кенгаши 2018-04-25 12:40:58

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бутун дунё нигохида, бу эса қардош ўзбек — туркман ҳамжиҳатлигини намойиш қилиш ҳамда яхши қўшничилик учун қулай имконият яратди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+