Президент Шавкат Мирзиёев ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди

09.05.2018, 11:59

Президент Шавкат Мирзиёев ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган байрам тадбирларида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. 

Давлатимиз раҳбари дастлаб Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан мукофотлар топширилди. Уларнинг ўзлари жанг қилган мамлакатларга бориб-келиши, санаторийларда бепул дам олиши учун шароит яратилди. Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Бугун ушбу тарихий сана муносабати билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    1435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-10 18:12:38

9 май хотира ва қадрлаш кунида Юртбошимиз томонларидан Улуғ ватан урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида хотира хиёбонига ташриф буюриб, мотамсаро она хайкалиган пойига гул қўйилади. Ушбу эзгу амал билан юртимизда инсон қадри юксак эканлигини кўришимиз мумкин. Зероки, бугунги дорул-омон кунларга етиб келишимизга уларнин катта хиссалари бор.


Гавхарой Тухтасинова Бектемир тумани2018-05-10 13:14:07

Иккинчи жахон уруши катнашчиларини канча миндатдорчилик билдириб хизматларида булсак шунча кам деб уйлайман. Узининг ёш умрини шу урушда фидо килганлар, ногиринлик олганларнинг энг купи узбекистонликлар булган.Бизнинг бугунги бахтли кунларимиз учун жуда куп инсон уз умридан кечган. Ватанимиз хамиша тинч хаётимиз осуда булсин. Тинчлигимизни асраб авайлайлик.


УзЛиДеП Термиз шахар Кенгаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-10 09:29:26

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга берилган мукофотлар ва уларнинг ўзлари жанг қилган мамлакатларга бориб-келиши, санаторийларда бепул дам олиши учун шароит яратилганлиги улар учун катта эътибор деб уйлайман.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-10 08:55:50

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни кенг нишонланмоқда байрам муносабати билан фахрийларимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан мукофотларнинг топширилиши барчамизни бирдек хурсанд қилмоқда.


O`zLiDeP Қизириқ туман Кенгаши ижрочи котиби Илхом Жумаев Бахром ўғли2018-05-10 06:14:55

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ.кўплаб маданий-марифий тадбирлар ўтказилди, ва бу тадбирлар натижасида ёшларга хозирги кунга қадар бўлган воқиалар, қахромонликлар тушунтирилиб берилмоқда.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-09 23:04:22

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ. Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларини холидан хабар олиш га моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши жуда катта этибордир.


Умаров Шохрух O‘zLiDeP Зафаробод туман Кенгаши ёшлар қаноати фаоли2018-05-09 16:54:34

Бутун Ўзбекистон ва вилоятлар, туманлар, овуларда бу сана кенг нишонланмоқда шу жумладан Призидентимизни умурлари узоқ бўлсин иккинчи жахон уруш қатнашувчилар ва фронт ортида хизмат қилганларга жуда катта этибор қаратмоқда.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-09 15:38:24

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни кенг нишонланаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга берилган мукофотлар ва уларнинг ўзлари жанг қилган мамлакатларга бориб-келиши, санаторийларда бепул дам олиши учун шароит яратилганлиги улар учун катта эътибор деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+