Эксперт Ўзбекистон Президенти АҚШга нима учун бораётганини изоҳлади

10.05.2018, 14:33

Эксперт Ўзбекистон Президенти АҚШга нима учун бораётганини изоҳлади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади.

Тошкентдаги “Ma’no” тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти инвестициялар, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш масалаларини ҳал этиш ва мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишувга эришиш учун АҚШга бормоқда.

Мазкур расмий ташриф чоғида Оқ уй маъмурияти билан кенг кўламдаги масалалар муҳокама қилинади. 

“АҚШ – бу инвестициялар, минтақавий муаммоларни ечишда ҳамкорликдир. Бинобарин, минтақавий хавфсизлик, минтақадаги мамлакатлар тараққиёти, ўсиш ва иқтисодий ривожланиш имкониятларини таъминлаш масалаларига ечим топишни хоҳлаётган Ўзбекистон учун АҚШ билан шериклик жуда муҳимдир. Президент АҚШга мазкур йўналишлар бўйича жавоблар олиш ва келишиш учун кетмоқда”.

Унинг сўзларига кўра, бугун Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати, айниқса, минтақавий кесимда, жуда долзарб ва янада мантиқан давом эттирилиши лозим.

“Тошкентда Афғонистон бўйича жуда жиддий конференция ташкил этилди ва унинг ўтказилишида АҚШ асосий ҳамкорлардан бири бўлди. Лекин энди кейинги поғонага ўтиш, сўнгра масалаларни ҳал этиш керак. Сиёсий характерга эга ушбу мақсадлар ва хавфсизлик, иқтисодиёт ва инвестиция масалаларининг барчаси муҳокама қилинади. Ўйлашимча, у ерда жуда яхши ижобий натижаларга эришилади. Томонлар бунга тайёр”, — дейди эксперт.
Икки давлат раҳбари илк бор 2017 йил май ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити ҳамда шу йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида кўришишган эди. Мазкур учрашувлар сиёсат ва хавфсизлик, савдо, сармоя, молия, технология ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларни сезиларли фаоллаштиришга хизмат қилди.

Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил апрель ойи бошида Ўзбекистоннинг асосий хорижий ҳамкорлари билан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўрта муддатга белгиланган устувор йўналишлари тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон томони АҚШ билан ҳарбий-техника соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, фан-техника, шунингдек, иқтисодиётни модернизация қилиш масалалари йўналишидаги мулоқотни фаоллаштиришни мақсад қилган. Хусусан, ўзаро инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш ҳамда икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик бўйича ўзаро битимни тузиш йўлидаги ишлар давом эттирилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1931
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Умаров Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-11 18:13:01

Стратегик давлатлар билан яхши алоқаларни ўрнатиш икки давлат учун фойдали.Тез сурьатлар билан ривожланаётган ўзбекистон учун АҚШ муҳим рол ўйнайди.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-11 11:24:49

Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил апрель ойи бошида тадиқланган Ўзбекистоннинг асосий хорижий ҳамкорлари билан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўрта муддатга белгиланган устувор йўналишлари мамлакатимизни бутун дунёда ўз ўрнини белгилаб беришига ишонамиз


Zebiniso Saparova Surxondaryo viloyati2018-05-11 10:59:07

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг учрашуви ўз мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликда янги босқични бошлаб бериши кутилмокда.


Тиллаева Адолат Урганч туман Саноат транспорт касб хунар коллежи БПТ аъзоси 2018-05-10 17:56:08

Шавкат Мирзиёев илк расмий ташрифини амалга ошириши ҳақида айтиб ўтар экан, Президентлар умумий манфаатларга эришиш ҳамда пайдо бўладиган муаммоларга ечим топиш мақсадида ўз мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликда янги босқични бошлаб беришини таъкидлаган.


Boburmirzo Xodjimurodov2018-05-10 17:29:07

Prezidentimiz Sh.Mirziyoyevning olib borayotgan isloxotlari biz yoshlarni, xalqimizga, yanada g'amxo'r mexnatkash, sadoqatli bo'lishga undaydi. Inshaalloh albatta biz o'zbekistonning fidoi, jonkuyar farzandlari bo'lamiz, biz ota-bobolarimizga munosib farzand bo'lamiz. Alloh o'zi sizni asrasin.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-05-10 17:03:10

Президентимиз барча мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ўрнатаётганликлари бежиз эмас албатта. Бу бутун Ўзбекистон халқи учун ҳар томонлама юксалиш сари йўл. Чунки, "Уруш айирар, Тинчлик топиштирар" мақолидагидек, дўстимиз қанча кўп бўлса, тинчлигимиз ҳам шунча барқарор бўлишига ишонамиз.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-10 16:29:36

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг учрашуви сиёсат ва хавфсизлик, савдо, сармоя, молия, технология ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларни янада ривожланишига, икки мамлакат ўртасида дўстона мунасобатларни ўрнатилишига катта хизмат қилади..


ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгашининг Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири И.Камилова2018-05-10 16:07:07

Юртимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифлари якунида икки мамлакат президентлари «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёнотини имзолашниши ва турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилинишига албатта эришилади деган умиддамиз.


Сурхондарё вилоятида Абдуллаев Турсунали2018-05-10 15:56:25

Икки давлат уртасида хамкорлик алокалари урнатилса икки давлат манфати учун яхши хизмат килади.


Жиззах вилояти М.Тожибоева. Гўзал МТМ БПТ раиси2018-05-10 15:55:25

АҚШ каби дунёнинг ривожланган мамлакатлари билан ҳамкорлик, юртимиз ривожи учун хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+