Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкалари олиш тартиби

10.05.2018, 15:06

Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкалари олиш тартиби

Қонун ҳужжатларида фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудудида боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик юритиш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи кафолатланган.

Хусусан, Ер кодексининг 56-моддасида шаҳарлар ва посёлкаларда, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи, деҳқон хўжалиги юритиш учун томорқа ер участкаларига эга бўлмаган фуқароларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосномасига биноан жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ёки жамоа полизчилиги учун вақтинча фойдаланишга ер участкаси туман ҳокими томонидан берилиши назарда тутилган.

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги учун бериладиган ер участкалари кўчалар очиш, жамоат иморатлари ва иншоотлари қуриш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда боғдорчилик-узумчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,06 гектаргача ва полизчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,08 гектаргача ўлчамда белгиланади.

Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомда жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун фуқароларга ер участкаси корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ёки фуқаролар гуруҳининг илтимосномасига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман ҳокими томонидан берилиши белгилаб қўйилган.

Туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорида ширкат ташкил этилганлиги кўрсатилади ва кейинчалик меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш мақсадида ширкат аъзоларининг ширкат ҳар бир аъзосининг ер участкалари майдони кўрсатилган ҳолдаги рўйхати тасдиқланади.

Жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун фуқароларга берилган ер участкасидан мева, резавор ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш учун фойдаланилади.

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини ташкил этиш учун фуқаролар боғдорчилик-узумчилик ёки полизчилик ширкатларига бирлашадилар. Ушбу ширкатлар унинг аъзолигига киришни хоҳловчилар камида 30 киши бўлганда ташкил этилиши мумкин.

Ширкатни ташкил этиш учун унга белгиланган тартибда берилган ер участкаси умумий фойдаланиладиган ерлардан ва ширкат аъзолари ерларидан иборат бўлади.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, умумий фойдаланиладиган ерлар ширкатга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади. Ширкат аъзоларига ер участкалари жамоавий боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    9978
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шавкатжон 2022-04-10 22:04:54

Богдорчик. Йуналишда. 10 гектар ер. Олиш керак. Ер олиш. Тартиб талабларни кандай. Биласа булади


Марям2021-12-19 22:03:00

Декончилик. Килиш. Учун. Менга. 5. Г. Ер. Керак


Алишер2021-10-02 23:31:50

Богдорчилик клиш максадила йер олмокчи булиб бормаган ташклотим колмади япа кмга мурожат клишим керак


Хасанов Гайрат 2021-05-23 13:56:22

Ер олиш учун кимга мурожат килишим керак


Мурувват2021-05-21 11:31:02

Ман бог килишим учун ер олишим керак


Атхам2021-02-26 18:30:48

Менга богдорчилик учун ер керак


Тиожиохунов Зиёвидин2021-01-08 22:08:33

ер кере чорвачиликка


Илёс 2020-11-25 18:45:54

МЧЖ таркибида боғдорчилик қилиш учун ер ажратиш тартиби тўғрисида аниқ маълумот керак. Илтимос


Шодмонов Бобур2020-11-25 16:10:06

Боғдорчилик полизчилик учун ер участкалари олиш учун кимга мурожат килишим керак


мирзохид мирзрахимов2020-11-19 14:41:08

узим богини яратиш учун ер олмокчиман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+