Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот

11.05.2018, 16:28

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2018 йил 1 май ҳолатига кўра олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари

млн.АҚШ долларида

Кўрсаткичлар 01.01.2018 01.02.2018 01.03.2018 01.04.2018 01.05.2018
I. Ялпи олтин-валюта захиралари 28 076,9 28 774,6 28 336,7 28 494,0 28 352,0
   1. Хорижий валютадаги активлар 14 042,8 14 775,9 14 715,4 14 517,2 14 415,9
   2. Монетар олтин 14 034,1 13 998,6 13 621,3 13 976,8 13 936,1
II. Соф олтин-валюта захиралари 26 567,5 27 250,0 26 935,1 27 086,7 27 083,8

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Mirzo Ulug'bek tumani "SIMAX-PARS" BPT2018-05-14 11:00:27

Заҳирамиз янада кўпайсин мамлакатимиз бунданда олтинга бой бўлсин


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-14 09:15:14

Давлатимиз олтин заҳираси иқтисодиёт ривожига хизмат қилади.


Санжар Бакаев2018-05-12 11:00:02

Золотовалютные резервы страны являются подушкой безопасности любой страны. К нему надо относиться очень серьезно, по возможности увеличивать. Однако, многие страны хранят свои запасы почему то в других странах. Это на мой взгляд неправильное решение. Мы в последнее время наблюдаем блокирование резервов некоторых стран из за политического расхождения мнений. Турция, недавно решила вернуть свои резервы обратно в страну. Нам необходимо тщательно взвесить все плюсы и минусы и принять правильное решение, для продолжения нашей ведения независимой политики и защитить национальные интересы страны.


Сократ Сулейманов2018-05-12 10:00:33

Это очень серьезная позиция _ это наше богатство и сила _ это нужно беречь и приумножать,для будущего наших детей и нашего государство..


Андижон тумани ижрочи котиб Н.Толипова2018-05-12 09:27:26

Ўзбекистонимиз равнакига куз тегмасин бунданда казилма бойликларимиз купаяверсин.


Хазраткулов Жалилбек 2018-05-12 09:14:55

Юртимиздан қазиб олинаётган олтиннинг сифат даражаси, гўзал кўриниши бошқа давлатларнинг олтин сифатига қараганда анча яхшилигини биз ҳаммамиз яхши биламиз. баркасини берсин.


Машраб Казаков Пастдарғом тумани аппарат раҳбари2018-05-12 09:08:11

Мамлакатимизнинг олтин заҳирасини янада оширишга ҳар биримиз маъсулмиз.


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Мурод ЭШНАЗАРОВ2018-05-11 18:41:23

Мамлакатимизда олтин захирасининг ушбу кщрсатгича мамлакатимизнинг иытисодий салоҳиятининг ёрқин намумунасидир,


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-11 17:54:08

Ўзбекистон Республикасининг олтин-захиралари самарали бошқарилиши ва ялпи ва соф қиймати кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот ҳалқмизга етказиб борилиши яхши ҳолат.


Мелибоева Маъмура Толиповна2018-05-11 17:15:12

Ўзбекистонда Олтин-валюта захиралари самарали бошқарилмоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+