“Ҳеч қачон таслим бўлмаслик” бу америкалик тадбиркорларнинг олтин қоидасидир

14.05.2018, 09:14

“Ҳеч қачон таслим бўлмаслик” бу америкалик тадбиркорларнинг олтин қоидасидир
АҚШ иқтисодиётида кичик бизнес қандай аҳамиятга эга эканлигини билмоқчи бўлсангиз, хоҳлаган шаҳарнинг хоҳлаган кўчасига чиқсангиз кифоя, бунга ўзингиз амин бўласиз. Ҳар қадамдаги дўкон, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўзагини ташкил қилади. Таҳлилчиларнинг фикрича, мамлакатда яратилаётган янги иш ўринларининг 70 фоизи кичик бизнес хиссасига тўғри келади, деб ёзмоқда ЎзА.

АҚШда “капитализмнинг таянч нуқтаси” ҳисобланмиш кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тамойили Буюк Турғунлик ва Иккинчи жаҳон уруши даврида пайдо бўлган. Турғунлик даврида зиён кўрган катта ва кичик корхоналарга қарз бериш мақсадида 1932 йилда Федерал дастур ишлаб чиқилди. Айнан ўша йилларда кичик бизнесга берилган катта эътибор туфайли ижтимоий аҳамиятга эга янги иш ўринлари яратилди. 1942 йилда эса кичик бизнес тараққиёти йўлида уларни молия билан таъминлаш масаласи давлат миқёсида муҳокама қилинди. 1953 йил 30 июлда эса Конгресс кичик бизнесни қўллаб қувватлашга қаратилган биринчи қонунни қабул қилди. Бу қонун АҚШда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш давлатнинг устивор мақсадаридан бири эканлигини кўрсатди. Айнан ўша йили Кичик Бизнес ишлари бўйича Маъмурият (US Small Business Administraion - SBA)ташкил қилинди. Бу ташкилот шу кунга қадар, ҳуқуқий мақомига кўра, ҳукумат таркибида федерал агентлик сифатида фаолият юритади. Агентлик ҳукумат даражасида кичик бизнес манфаатларини ҳимоя қилиб келади.
 
Бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Агенликнинг филиали мамлакатнинг деярли ҳамма йирик шаҳарларида фаолият юритади. Унинг 14 мингта бўлими бор. Шу тариқа кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш сиёсати нафақат иқтисодий марказларда, балки мамлакатнинг барча штатларини қамраб олган. Уни раҳбари Президент томонидан тайинланиб, Сенат томонидан асдиқланади.
 
АҚШда кичик бизнес деярли “ноль”дан бошланади. Аввалига кредит берилади, сўнг тадбиркорлар бепул ўқитилади. Бу мамлакатда 500 нафардан кам ходими бўлган корхона кичик бизнес деб тан олинган.
 
АҚШдаги нодавлат фирмаларнинг 99 фоизи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, уларнинг айримларини ташкил этишда давлат бевосита иштирок этишини ҳам эслатиб ўтиш керак.
 
Таҳлилчиларнинг фикрича, глобал инқироз юз бергунга қадар ҳар йили АҚШда ўртача 500 мингдан ортиқ кичик корхона ташкил этилиб, таҳминан шунча корхона фаолиятини тўҳтатган. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироози туфайли янги корхоналарнинг пайдо бўлишидан кўра, тугатилиши кўпайган. Умуман олиб қарайдиган бўлсак Кичик бизнес курашда давом этмоқда.
 
Жаҳон иқтисодиётида катта ўрин эгалайдиган АҚШ Ялпи Ички Маҳсулотнинг тенг ярми кичик бизнес ҳиссасига тўғри келади.
 
Шарҳловчиларнинг фикрича, бир йилда кичик бизнес вакиллари 6 триллион доллорлик маҳсулот ишлаб чиқаради.
 
“Ҳеч қачон таслим бўлмаслик”. Бу америкалик тадбиркорларнинг олтин қоидасидир. Акс ҳолда “Америка орзуси” армонга айланиши мумкин. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби АҚШда ҳам кичик бизнес қўллаб-қувватлашга муҳтож. Тадбиркорларни қўллаб қувватлашга қаратилган тўртта (маблағ олиш, таълим олиш, давлат буюртмаларини қўлга киритиш, судларда уларни ҳимоя қилиш) Федерал дастурларининг бажарилиши конгресс томонидан кузатиб борилади, Президент эса бир йилда бир марта “Кичик бизнес тўғрисида” махсус ҳисобот билан чиқади. Юристларга тўланадиган маблағлар қимматлиги сабаб кичик корхоналарнинг ўз хуқуқшунослари йўқ. Шу сабабли Кичик бизнес ишлари бўйича Маъмурият кичик бизнес манффатларини судда ҳимоя қилади.
 
АҚШ қонунлари бўйича давлат буюртмаларининг 23 фоизи кичик бизнес корхоналари ҳиссасига тўғри келиши шарт. Маълумки, жаҳонда маҳсулот ва хизмат кўрсатиш бўйича АҚШ энг йирик буюртмачи саналади. Айни шу ҳолатни Конгресс ўз назоратига олган.
 
Бу борада Конгресс буюртмалар биринчи навбатда аёллар ва миллий озчиликни ташкил қилувчи аҳоли вакиллари томонидан ташкил этилган корхоналарга берилиши учун қайғуради. Мабодо буюртма жуда катта бўлиб, кичик корхоналар буни уддалай олмайдиган тақдирда ҳам Конгресс ўз ниятидан қайтмайди. Нима бўлганда ҳам буюртма кичик бизнес вакиллари томонидан бажарилишини таъминлайди. Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар билан ҳамкорликда иш юритиш учун яратилган қулай сармоявий муҳит, зарур шароит ва имтиёзлар, изчил давом этаётган хусусийлаштириш жараёни кўплаб давлатлар қатори АҚШ ишбилармонларининг ҳам юртимиз билан ҳамкорликка эътиборини кучайтираётир. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ўзаро муносабатлар барча жабҳаларда, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар каби кўплаб йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доираларининг анжуманларида алоҳида таъкидланади. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қиладиган кенг кўламли масалалар бўйича самарали мулоқотлар олиб борилаётир. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида имзоланган иқтисодиёт, савдо, сармоя, ҳаво транспорти, таълим каби соҳалардаги ҳамкорликка оид битимлар ўзаро муносабатни ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. Икки мамлакат ҳам улкан иқтисодий салоҳият ва тажрибага эга. АҚШнинг етакчи компаниялари мамлакатимиздаги корхоналар билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётир.
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-14 19:13:40

Юртимизда ҳам кичик бизнесга эътибор юқори ва соҳани ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилган.


Жасур Рустамов (Навоий шахар бўлими ижрочи котиби)2018-05-14 19:08:33

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тамойили айнан Буюк Турғунлик ва Иккинчи жаҳон уруши даврида пайдо бўлиши мамлакат иқтисодиёти ривожида ушбу соҳанинг аҳамияти муҳим эканини белгилайди. Юртимизда ҳам кичик бизнесга эътибор юқори ва соҳани ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилган.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-14 14:22:28

“Ҳеч қачон таслим бўлмаслик” бу Америка тадбиркорларининг шиори бўлса, бугунги кунда Ўзбекистон ишбилармонлари ҳам шу шиор остида иш олиб бормоқда десак муболаға бўлмайди.


O`zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари. М. Абдиримов2018-05-14 13:33:33

Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар билан ҳамкорликда иш юритиш учун яратилган қулай сармоявий муҳит, зарур шароит ва имтиёзлар, изчил давом этаётган хусусийлаштириш жараёни кўплаб давлатлар қатори АҚШ ишбилармонларининг ҳам юртимиз билан ҳамкорликка эътиборини кучайтиради.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-14 12:20:41

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тамойили айнан Буюк Турғунлик ва Иккинчи жаҳон уруши даврида пайдо бўлиши мамлакат иқтисодиёти ривожида ушбу соҳанинг аҳамияти муҳим эканини белгилайди. Юртимизда ҳам кичик бизнесга эътибор юқори ва соҳани ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилган.


Қорақалпоғистон, Нукус ш, Қ.Бекназаров2018-05-14 12:12:10

Яқинда Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, Штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитаси раисининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Ричард Норланд билан суҳбатлашди. Жорий йилнинг 15-17 май кунлари давомида кутилаётган Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи жаҳон сиёсати учун ҳам аҳамиятлидир. Ричард Норланднинг фикрича, АҚШ Ўзбекистон Президентининг минтақавий масалалардаги қарашлари ва позицияларидан кўп нарса олиши мумкинлигини билдиришди. Шунингдек, Ўзбекистон катта салоҳиятга эга, биринчи навбатда Марказий Осиёдаги иқтисодий жараёнларни ҳаракатга келтирувчи куч, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришдаги муҳим омил ва Европани ушбу минтақа билан боғловчи транспорт коридор сифатида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтдилар.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-14 11:53:49

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тамойили айнан Буюк Турғунлик ва Иккинчи жаҳон уруши даврида пайдо бўлиши мамлакат иқтисодиёти ривожида ушбу соҳанинг аҳамияти муҳим эканини белгилайди. Юртимизда ҳам кичик бизнесга эътибор юқори ва соҳани ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилган.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-14 11:53:45

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тамойили айнан Буюк Турғунлик ва Иккинчи жаҳон уруши даврида пайдо бўлиши мамлакат иқтисодиёти ривожида ушбу соҳанинг аҳамияти муҳим эканини белгилайди. Юртимизда ҳам кичик бизнесга эътибор юқори ва соҳани ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилган.


Бойсун туман Кенгаши Ж.Каримов2018-05-14 11:06:31

АҚШда кичик бизнес деярли “ноль”дан бошланади. Аввалига кредит берилади, сўнг тадбиркорлар бепул ўқитилади. Мамлакатимизда хам кичик бизнесни йўлга қўйиш ўқув курслари ташкил қилинса албатта ривожланиш олдинга бўлади.


Бойсун туман Кенгаши Ж.Тўраев2018-05-14 10:58:14

Кичик бизнесни ривожлантириш бу албатта мамлакатни иқтисодиётининг ўсишига хизмат қилади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+