Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган уйларни молиялаштириш қандай тартибда амалга оширилади? (ВИДЕО)

14.05.2018, 11:29

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган уйларни молиялаштириш қандай тартибда амалга оширилади? (ВИДЕО)

2018 йилнинг 12 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарор билан уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:

— 25 фоизи Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);

— 75 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади;

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни сўндириш:

— талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар;

— талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Манба

  • Кўрилди
    2029
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Xoliqulova Sevara2018-05-21 16:05:13

Assalomu alaykum xurmatli Shavkat Mirziyoyev! Sizning xotin- qizlarimizga berayotgan i'tiboringizdan juda minatdorman. Mening ismim Sevara. 8 -yil bo'ldi,ajrashganman, farzandim yo'q . 2010 yil noyabrdan boshlab Samarqand Davlat Universitetida kabinet mudirasi lavozimida ishlayman. 8 yildan beri Samarqand shaxrida ijarada yashayman. Ijarada yashash juda qiyin va narxlari kundan kun oshib boryapti. Uy sotib olishga pulim yo'q,oyligim ijara va kun o'tishiga yetadi. Ota- onamni uyida 2ta ukam oilasi bilan yashaydi. Men juda ham xoxlardim o'z uyim bo'lishini.Iltimos menga yordam bering!


Зулфия2018-05-20 13:47:30

Ассалом алекум мен 2 фарзандим бн тогами уйларида 3йилу 8 ойдан бери яшаб кевоман. Фарзандларим 5 ва 2,7 ешда яшавотган уйим аварийный ахволда сал ер кимиласпям куркиб яшиман. Болларим еш богчани учун иш топомаяман ва биринчи тулови учун хам пулим йук сиздан илтимос Уй олишим га ердам берсез ишга жойлашсам оз оздан тулаб берардим. Илтимос сизни бутун умрим давомида дуо килиб отаман.


Гулчира2018-05-18 10:44:03

Фикрингиз.маган откен жылы Хурметли Президентимиз тарепинен жай берилп еди бирак менин атымда емес.озим 1-гр инвалидпен.енди не ислеримди билмей отырман.жайды алган куни ишинде акелген жихазлардан холодилник,кир машын,уголокты акетип калды.бул не нагиранларды алдаума?


Muqaddas2018-05-16 21:38:25

Yigirma bir yildan beri uysizman ikki qizim bilan yolg'izman namunali uydan olishga qurbim yetmaydi o'zim oddiy uyda uy yordamchisi bo'lib ishlayman menga yordam berishingizni sorayman


Muqaddas2018-05-16 21:33:32

Assalomu alaykum men yigirma bir yildan beri uysizman ikki qizim bor namunali uydan olay desam boshlang'ich to'lovga qurbim yetmaydi o'zim oddiy uylarda uy yordamchisi bo'lib ishlayman menga yordam berishingizni so'rayman.


Мастура2018-05-16 13:44:09

Ассалрму алайкум хуматли приздентимиз .ман ёлгиз онаман 4та фарзандим бор.2 йилдан бери сарсон юримиз кийналиб кетдик.уй сурагандим уйга ьош тулов сурашвоти ман каттан оламан унча пули илтимос манга бош туловсиз уй ьеришларини суриман илтимос ёрдам беринг


Мастура2018-05-16 13:31:26

Ассалому алайкум хурматли приздентимиз ман исакова мастура ёлгиз онаман 4 та фарзандим бор 2 йилдан бери у кариндош бу кариндаш охир сигмай калли хечкими уйига болларим кийналвоти мактабга катнашга уй жойга документ топширдим лекин бош туловини 55милондан ортик пул тулаш кере двоти ман кандо тулиман унча пули илтимос туловсиз олишимга ёрдам беринг.


Жусипов Сухроб2018-05-15 16:58:51

2018 йилнинг 12 апрель кунги кабул килинган Вазирлар Махкамасининг карори юртимиздаги ижтимоий ёрдамга мухтож аёлларимизни инобатга олган.Худо холаса тегишли курсатилган идораларга вазифалар берилиб имтиёзли кредитлар буйича ишлар олиб борилишига тилакдошман


Қурбонова Н. Шовот туман Кенгаши фаоли2018-05-15 09:18:46

Хайр-саховат халқимизга хос фазилат, Ночор оилаларга имтиёзли уй-жой кредитларининг ажратилиши бунинг ёрқин ифодасидир


Шахноза Ахмедова 2018-05-15 08:42:47

Ассалом алекум хурматли презедентимиз сизга узимга ухшаган бева колиб болларини елгиз тарбиялаетган аеллар номидан каттакон минатдорчилик билдираман мен хам беваман уч нафар фарзандларими бор 15 йилдан буен тошкент в шахрида ижарада яшеймиз манам болларимам узимизи уйимиз булишини орзу киламиз ижара хаккини тулаш жудаям огирлашиб бормокда бизга ердам берилар илтимос


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+