Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзод сифатида тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгиланди

14.05.2018, 12:18

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзод сифатида тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгиланди

Адлия вазирлигида Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар бермоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Низом билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзод сифатида тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгиланди.

Аввал бундай шахслар ҳайдовчилик учун тиббий кўрикдан ўтишида муаммоларга дуч келар эди.

Эндиликда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил автотранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш монеликсиз амалга оширилади.

Шунингдек, ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, муддатлари ҳамда тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ногиронлик тоифалари белгиланди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тлеуов Абдижаббар2018-05-15 16:48:28

Бир гап билан айтганда бу хакикатдан долзарб масала булиб келди.Хар томонлама урганилган тартиб ногирон пукароларимизга булган кулайликдир.Бу инсонлар хам инобатдан четта колмаслиги жудаям яхши


ЎзЛиДеп Қумқўрғон туман фаоли Эргашев Эркин2018-05-14 20:44:20

Бир қарашда оддийгинадек туюладиган ушбу масала аслида ҳақиқатдан ҳам долзарб ҳисобланади. Ҳар тарафлама пухта ўйланган тартиб


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-14 19:12:17

Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар критилганлиги ва низомда ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгиланганлиги яхши бўлган.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-14 18:57:56

Ҳар бир шахс бор имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланишга тўлақонли ҳақли. Давлатимиз томонидан барча соҳаларга берилаётган имкониятлар қатори, бугунги кунда ногиронларни ҳайдовчилик учун тиббий кўрикдан ўтказишни енгилаштиришрилганлиги ва бу бўйича Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги жудар тўғри бўлган.


Raxmatov Murod (Lochin MFY)2018-05-14 18:53:59

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзод сифатида тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгиланганлиги юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланиши намунаси ҳисобланади.


Jasur Rustamov (Navoiy shahar bo'lini ijrochi kotibi)2018-05-14 18:49:36

Янги иш ўринлари яратишда ушбу тартиб ҳам қўл келиб қолади.


Болтаев Оллаёр ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши депутати2018-05-14 18:09:03

Агар ногиронларга лицензиясиз таксичилик фаолияти билан шуғулланишга йўл берилса яхши иш бўларди.


Ўринов Ҳасан -Навбаҳор тумани, "Тадбиркорлар" БПТ аъзоси2018-05-14 18:01:42

Ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман, лекин мамлакатимиздаги ривожланишга ўз ҳиссамни қўшиш истагида ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланаман. Яқинда автомобил сотиб олмоқчиман. Янгиликни эшитиб хурсанд бўлдим. Эътибор учун раҳмат.


УзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-14 17:56:22

Янги иш ўринлари яратишда ушбу тартиб ҳам қўл келиб қолади.


О.Атақулов-Навбаҳор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-14 17:53:01

Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгилангани, улар учун қулайликлар яратиш билан бир қаторда, имкониятлардан тўғри фойдаланишга замин бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+