Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўради

14.05.2018, 12:45

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўради

Тошкент кўчаларида жорий йилнинг 13 май куни ёққан ёмғири пойтахт марказию, чекка ҳудудларда ҳам  каттаю кичик кўлмаклар ҳосил қилиб, транспорт воситаларининг ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдирди. Савол туғилади, нима сабабдан бундай ҳолат юзага келади, уни бартараф этиб бўлмасмикин? Бунинг сабаблари кўп. Масалан ёмғир-қор сувларини тортиб кетишга мўлжалланган шаҳарнинг дренаж-лоток тизими жорий ҳолати табиат инжиқликлари олдида ожиз қолмоқда. Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўрайди, деб хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари режасига кўра бунёд этилувчи барча объектларини кузатган бўлсангиз коммуникациялари аниқ ўлчамларда олинади, биноларда барча шароитлар етарли бўлишига эришилишдан ташқари ободонлаштириш борасида ҳам зарур тадбирлар қилинади. Ана шунда ёмғир сувларига  мўлжалланган қувурлар бўлиши ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш алоҳида инобатга олинади. Бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан амалга оширилган бунёдкорликларда эса айнан шаҳар режасига кўра қурилган юзлаб ёмғир сувига  мўлжалланган қувирлар кўмиб юборилгани кузатилган. “Қош қўяман деб, кўзни чиқарди” деган мақолни айнан шундай ҳолатга нисбатан ишлатсак ўринли бўлади. Негаки, улар гўёки атрофни обод қилган, лекин шу билан шаҳар инфратузилишига сезиларли зиён етказган.

Юртимизда хусусан пойтахтимизда баҳор ва куз ойларида ёғингарчилик кўп кузатилишини инобатга олсак, айни шу даврда баъзилар томонидан қилинган ўзбилармонликдан кўпчилик азият чекади. Ана шуларни ҳисобга олиб, ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, шаҳар дренаж-лоток тизими объектларининг хақиқий ҳолатини ўрганиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ тузилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига тегишли туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, “Сувсоз” корхонаси ва ташаббускор шахслар экспертлар сифатида жалб қилиниб, юқорида кўрсатилган холатларни келгусида такрорланмаслиги бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади. Таклифларни ишлаб чиқишда дунёнинг йирик мегаполис шаҳарларида қўлланилган замонавий технологик ечимлар ўрганилади ва қўлланади.

Йўл қуришу таъмирлаш ҳам савобли ишдир, шундай экан, ёғингарчилик кузатилганда сув тошқинларидан азият чекмаслик учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан бирга ҳамжиҳатликда пойтахтимиз фуқаролари, бу табиат ҳодисасини бартараф этиш чорасини кўришимиз лозим. Пойтахтимизни янада обод қилишга барчамиз  ўз хиссамизни қўшайлик!

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3379
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутати2018-05-14 20:58:07

Бу ҳолат нафақат пойтахтга, мамлакатимизнинг балки бутун шаҳарларига ҳам хос бўлган ҳолатдир. Хулоса шуки,бу соҳада амалга оширишимиз лозим бўлган вазифалар бесиёр. Шунинг учун, бу вазифаларни амалга ошириш учун соҳа ходимлари, биринчи навбатда ҳокимликлар тизимли, пухта ўйланган режа асосида ишларни амалга оширишлари лозим.


ЎзЛиДеп Қумқўрғон туман фаоли Рихсиев Камол2018-05-14 20:41:32

Айнан шундай табиат инжиқликлари бошқа республикаларда ҳам кузатилди. Уларда ҳам бизникига ўхшаш ҳолатлар кузатилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг узр сўраши таҳсинга лойиқ


Даврон Темиров.O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-14 19:17:05

Табиат инсон хохиши билан бошқарилмайди. Шунинг учун унинг хар қандай "инжиқликлари"га доим ҳушёр ҳолатда тайёр туришимиз керак. Кўриладиган чоралар нафақат Тошкент шахримизда балки бош режа асосида ҳамма шаҳар ва туманларимизда амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўларди.


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Xolto‘rayev Tohir2018-05-14 18:56:48

Bu kabi tabiyat hodisalariga shaxar hududi tayyor turishlari kerak zero shaxar aholisiga noqulayliklar olib keladi.


Nazarov G'olib Navoiy shahar bulimi apparat raxbari2018-05-14 18:48:01

Табиатнинг бу каби инжиқликлари олдида инсон ожиздир.


JASUR RUSTAMOV2018-05-14 18:46:37

Бу каби табиат ходисалари содир бўлиши табий.


О.Атақулов-Навбаҳор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-14 18:09:06

Йўллар ҳолатини ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ вилоятлар ва туманлар кесимида тузилса яхши бўлар эди.


УзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-14 17:54:56

Бу каби табиат ходисалари содир бўлиши табий.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-14 17:33:00

Табиий офатлардан ҳимояланиш тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш лозим.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-14 17:22:49

Аввалом бор мана шундай таббий ходисалардан аллоҳни ўзи асрасин. Барча шаҳарларда ёмғир-қор сувларини саришта қилишга мўлжалланган дренаж-лоток тизимлари ҳолати яхши эмас. Ҳаттоки, баъзи жойларда сел йўллари кўмилиб, ёки торайиб қолганларини ҳам кузатиш мумкин. Бу нарсаларга беэътибор бўлмаслик керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+