“Ёш китобхон” танлови эндиликда давомли равишда ўтказилади

15.05.2018, 10:33

“Ёш китобхон” танлови эндиликда давомли равишда ўтказилади

“Ёш китобхон” танлови эндиликда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқиладиган низом асосида давомли равишда ўтказилади

Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ “Ёш китобхон” танлови эндиликда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқиладиган низом асосида давомли равишда ўтказилади.

Низомда:

алоҳида номинациялар бўйича танловлар ташкил этиш;

2018 йилги танловларни Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Бердақ сингари мутафаккирлар ижоди ва фаолияти, жаҳон адабиётининг дурдона асарлари, шунингдек, “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Кунтуғмиш” каби халқ достонлари бўйича ўтказиш;

кейинги танловларни даврлаштирган ҳолда давом эттириш учун тегишли рўйхатларни шакллантириш;

танлов ғолибларини мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, хусусан, республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган қатнашчиларни енгил автомобиллар билан тақдирлаш, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ва фаол иштирокчиларни ҳам муносиб рағбатлантириш чоралари назарда тутилади, дейилади "Ҳуқуқий ахборот" каналида берилган хабарда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    4695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муниса2019-06-13 18:03:35

Еш китобхонлар учун энг зор имконият. Президентимизга рахмат


Shohsanam2019-05-20 16:35:54

Bu tanlovning utkazilishi yoshlarimizni kitob uqishga corlaydi lekin bazi bir nohaqqoniy ishlar tufayli yoshlarimizning umidi sunmoqda


Бахромова Севинч 2018-12-07 19:23:28

11бу танлов биз йошларнинг манавыяти шаклланишида мухим пол уйнайди. Албатта манавиятли инсондан йомонлик чикмайди мен 12 йошман вам уз кароримни исбот киламан. Етук шахс булищимда бу танлов мухим пол уйнайди


HUMOYUN2018-08-13 17:29:17

DARHAQIQAT KATTA SAMARA BERDI USHBU TANLOV


Мансуров Хамид Жарқўрғон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-16 18:44:18

Инсоннинг хаётида китобнинг ўрни беқиёсдир. Ёш кутубхон кўрик танловининг давомли равишда ўтказилиши барча ёшларни қувонтиради


диля2018-05-16 17:42:47

Ёш китобхон танловига факат ёшлар иттикининг баъзи бир етакчилари катнашса керак-да. Тулик маълумотни кайси сайтдан ёки адресдан олса булади. Етакчилар факат узларига якин укувчилар ишлашади.


Ҳанифа Примова, Навоий шаҳар партия фаоли, БПТ раиси2018-05-16 09:11:21

"Ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман" Рус ёзувчиларидан бирининг ушбу сўзлари фарзандлар тарбиясида китобнинг ўрнини яққол кўрсатади. Китобхонлик бўйича танловга ҳукумат эътибори бу стратегия - бугун натижа бермаслиги мумкин, лекин эртага ёшларни маънавиятли, элнинг корига ярайдиган инсонлар бўлишига катта хизмат қилади. Муҳими танловда иштирокчилар сонини кўпайтиришда партиямизнинг ҳам ўрни катта бўлиши керак!


П.Ансатбаев O'zLiDeP ҚР Кенгаши бўлим мудири2018-05-15 20:13:52

Бу танлов ёшларни янада кўпироқ китоб ўқишга чорлайди


М.Бекматова Навоий вилояти 2018-05-15 18:55:26

Юртимизда ёшларда китобга бўлган қизиқиш ва меҳр янада ортади.


Матлюба Насруллаева - ЎзЛиДеП Шўрчи туман Кенгаши фаоли2018-05-15 17:30:32

“Ёш китобхон” танловининг ўтказилиши ёшларимизнинг буюк тарихий меросимизни кенг ўрганиб, уни тарғиб қилишига асос бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+