Энди паспорт олиш учун электрон навбатга туриш мумкин

15.05.2018, 15:48

Энди паспорт олиш учун электрон навбатга туриш мумкин

Давлат персоналлаштириш маркази сайтининг янги версияси ишга туширилди. Сайт орқали биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун электрон навбатга туриш мумкин, дея хабар бермоқда Norma.uz.

Сервисдан фойдаланиш учун сайтнинг «Интерактив хизматлар» бўлимига кириш керак. Мурожаатга бир иш куни давомида ишлов берилади ва аризачига SMS-хабар воситасида брон қилинган навбат санаси ва вақти ҳақида ахборот келади.  

Шу ернинг ўзида ариза-анкета бланкасини тўлдириб, қоғозга чиқариш ёки тўлдирилмаган бланкани қоғозга чиқариш мумкин.

Махсус функция давлат божини тўлаш учун квитанцияни генерациялаш ва уни иш куни давомида қоғозга чиқариш имконини беради.

Давлат божини Click тизими орқали тўлаш мумкин.

Илгари ушбу тартиб-таомиллардан ўтиш учун туман маълумотлар йиғиш пунктига албатта бориш керак бўлар эди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    2310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Х.Бердиев Жарқўрғон туман Кенгаши фаоли2018-05-16 18:35:20

Паспорт олиш тизимидаги бундай кулайлик халқимиз учун жуда қулай имкониятдир


Олтинсой туман Мингчинор МФЙ БПТ аъзоси У.Менгбоев 2018-05-16 12:29:27

Бундай кулайлик яратилганлигидан хурсандимиз.


Болтаева.Ш. Шовот тумани Кенгаши фаоли.2018-05-16 11:46:40

Яхши янгилик Оворагарчиликлар камаядиган бўлибди. Ҳам вақтингизни ҳам нақдингизни тежайди. кўплаб асаббузарликлар бархам топади енди.


Алламов Акбар2018-05-16 09:50:55

Энди паспорт олиш учун электрон навбатга туриш мумкин бу фуқораларнинг суний навбат хосил қилишнинг олдини олади.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-16 09:49:14

Паспорт олиш тизимидаги янги сайт орқали давлат ташкилотлари ходимлари иш жойидан туриб рўйхатдан ўтиш имконини бермоқда.


Шариф Мамарахимов, Жиззах вилояти2018-05-16 09:30:27

Ажойиб янгилик! Ушбу тизим йўлга қўйилиши барча фуқароларимиз учун қулайлик яратибгина қолмасдан, уларнинг вақти ва нақдини тежашига ҳам ёрдам беради. Яна қанча ноқулайлигу асаббузарликлардан сақлайди.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-16 09:08:15

Сайт орқали биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун электрон навбатга туриш мумкинлиги фуқароларга янада қулайликни яратади


Раҳматова Нодира Латиповна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари 2018-05-16 08:51:52

Юртимизда 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб -қувватлаш" йили деб эълон қилингани, барча соҳаларда инновацион технологияларни кириб келиши билан ўз исботини топмоқда. Паспорт олиш учун электрон навбат тизимининг жорий қилингани фуқароларимиз учун янада қулайлик яратилибди.Паспорт олишда навбатга қўйиш учун ҳам фуқароларимиз бир кунини сафлар эди.Ушбу қулайлик вақтни тежашга ва иш унумдорлигини оширишга ёрдам беради.


Арслонбек Усманов, Жиззах вилояти 2018-05-16 08:43:31

Ахолига қулайлик яратиш, вақтдан унумли фойдаланиш, сарф харажатларни камайтириш мақсадиди қилинган бу тизим халқимизни хурсанд қилиши аниқ.


Рахмонова Зиёдахон Қува туман Кенгаши раис ўринбосари-аппарат рахбари 2018-05-16 08:22:43

Паспорт олиш борасида бундай тизимни яратилиши республикамизда паспорт олишдаги муаммоларга барҳам беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+