Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга келди (ФОТО)

16.05.2018, 07:12

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга келди (ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга келди. 

Давлатимиз раҳбарини «Эндрюс» аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди.

Бўлажак олий даражадаги мулоқотга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий деб баҳоламоқда.

Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади.  

Президентимиз 17 май куни АҚШ Давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар, Жаҳон банки президенти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Расмий ташриф натижалари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, 40 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

 

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    2288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

О'zLiDep Кизирик туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-16 18:33:52

Ташриф натижасида имзоланадиган хужаттлар У'збекистонлик тадбиркорлар учун катта имкониятлар эшигини очади


Э.Менглиқулов Жарқўрғон туман Кенгаши фаоли 2018-05-16 18:29:15

Давлатимиз раҳбарини АКШга расмий ташрифи икки мамлакат ўртасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишига замин яратади.


О'zLiDep Кизирик туман Кенгаши аппарат рахбари Х.Ду'смуродов2018-05-16 18:28:03

Давлат ташрифи натижасида тузиладиган шартномалар биз юшларга жуда катта имкониятлар эшигини очади


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-16 18:12:40

Президентимизнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, мамалакатимиз ривожини янада янги босқичга олиб чиқишига ишонамиз.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-16 17:55:10

Икки давлат ўртасидаги олий даражадаги учрашувлар давлатимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.


Хатирчи БПТ раиси Зиёдулло Тухтаров2018-05-16 15:58:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга етиб бориши ва АҚШ Презенденти билан учрашуви Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида бир қанча битимлар имзоланади бунинг пировардида икки давлат ўртасида савдо иқтисодий ижтимоий соха ва туризм ривожланиши билан икки мамалакат ишбилармонларига янги йул очилади


“ДАРИТАЛ” текстиль МЧЖ Урганч шаҳар БПТ 2018-05-16 14:54:42

Ёш китобхон каби танловлар кўпроқ ташкил этилса яхши бўлар эди. Бу мамлакатимиздаги иқтидорли ёшларга ўз устида ижод қилишлари учун катта имкониятлар эшигини очилади.


ДАТБ “Асакабанк” Хоразм филиали Урганч шаҳар БПТ 2018-05-16 14:53:53

Ўзбекистон тадбиркорлари учун АҚШ билан ҳамкорлик қилишда катта имкониятлар очилиши ва бу ўз навбатида тадбиркорлик фаолиятини янги поғонага кўтаришида Давлатимиз раҳбарининг ташаббусларини қўллиб-қувватлаймиз


Хоразмкурилиш” МЧЖ Урганч шаҳар БПТ 2018-05-16 14:53:04

Ҳар иккала мамлакат иқтисодий салоҳияти юксалиши натижасида халқларимизнинг турмуши, шароити ва аҳолимизнинг яшаш даражаси янада яхшиланишига ишонамиз


Хоразм вилояти, МТПлар бирлашмаси МЧЖ Урагнч шаҳар, БПТ 2018-05-16 14:52:19

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги азалий қадриятларимизга асосланган кўп қиррали муносабатлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилаётгани бизни жуда қувонтиради


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+